https://sputniknews.uz/20250925/ozbekiston-rossiya-hamkorlik-52249104.html
Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги: Тошкентда Ишбилармонлик клубининг IV мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги: Тошкентда Ишбилармонлик клубининг IV мажлиси бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерал божхона хизмати статистик маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 10 миллиард доллардан ошди. Бу суръат сақланиб қолинмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия капитали ёки мамлакатимиз фуқаролари муассислари бўлган 3000 тадан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда.
2025-09-25T19:01+0500
2025-09-25T19:01+0500
2025-09-25T19:09+0500
иқтисод
россия
ўзбекистон
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/19/52244840_0:19:3067:1744_1920x0_80_0_0_430d65779a87189e7a934a7e2448e8d3.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Тошкентдаги Рус уйида Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси ҳузуридаги Ишбилармонлик клубининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik мухбири.Тадбир республика бозорида фаол фаолият юритаётган 30 тага яқин Россия компанияси ҳамда Россия Савдо ваколатхоналари ҳузуридаги Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Татаристон ва Бошқирдистон республикалари, Россия ФБХ, Россия экспорт маркази ва Россотрудничество вакилларини бирлаштирди.Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев модераторлик қилди.Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов йиғилганларга табрик сўзи билан мурожаат қилди.Мажлис доирасида Навоий саноатни ривожлантириш мажмуасида янги ишлаб чиқариш майдончасини ривожлантириш ва ташкил этиш режалари, мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқдаги техник тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти муҳокама қилинди, шунингдек, Ўзбекистонда “Черноголовка”, “Магнит”, “Грасс”, СБЕР School 21 дастурлаш мактаби ва бошқалар қандай ишлаётгани ҳақида суҳбатлашишди.Иштирокчилар компанияларнинг муваффақиятлари билан ўртоқлашишди, фаолият жараёнида дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, томонлар Ўзбекистон бозоридаги мавжуд вазият ва ўзбекистонлик ва россиялик тадбиркорларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари тўғрисида фикр алмашишди.Тадбир “очиқ микрофон” форматидаги мунозара билан якунланди.
https://sputniknews.uz/20250925/uzbekistan-russia-elektron-imzo-kelishuv-imzo-52236128.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/19/52244840_140:0:2869:2047_1920x0_80_0_0_5cc6c3351aafe8189219edfc6d6b28f2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
ўзбекистон россия ҳамкорлик маълумот
ўзбекистон россия ҳамкорлик маълумот
Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги: Тошкентда Ишбилармонлик клубининг IV мажлиси бўлиб ўтди
19:01 25.09.2025 (янгиланди: 19:09 25.09.2025) Эксклюзив
Тадбирда республика бозорида фаол фаолият юритаётган 30 тага яқин Россия компанияси иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Тошкентдаги Рус уйида Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси ҳузуридаги Ишбилармонлик клубининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар берди
Sputnik мухбири.
Тадбир республика бозорида фаол фаолият юритаётган 30 тага яқин Россия компанияси ҳамда Россия Савдо ваколатхоналари ҳузуридаги Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Татаристон ва Бошқирдистон республикалари, Россия ФБХ, Россия экспорт маркази ва Россотрудничество вакилларини бирлаштирди.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев модераторлик қилди.
"Федерал божхона хизмати статистик маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси 10 миллиард доллардан ошди. Бу суръат сақланиб қолинмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия капитали ёки мамлакатимиз фуқаролари муассислари бўлган 3000 тадан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Бу шундан далолат берадики, Россия бизнеси анъанавий экспорт моделидан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби мураккаб механизмларга ўтишни бошлади", - деди Злигостев.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов йиғилганларга табрик сўзи билан мурожаат қилди.
Мажлис доирасида Навоий саноатни ривожлантириш мажмуасида янги ишлаб чиқариш майдончасини ривожлантириш ва ташкил этиш режалари, мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқдаги техник тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти муҳокама қилинди, шунингдек, Ўзбекистонда “Черноголовка”, “Магнит”, “Грасс”, СБЕР School 21 дастурлаш мактаби ва бошқалар қандай ишлаётгани ҳақида суҳбатлашишди.
Иштирокчилар компанияларнинг муваффақиятлари билан ўртоқлашишди, фаолият жараёнида дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, томонлар Ўзбекистон бозоридаги мавжуд вазият ва ўзбекистонлик ва россиялик тадбиркорларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари тўғрисида фикр алмашишди.
Тадбир “очиқ микрофон” форматидаги мунозара билан якунланди.