Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент подписал указ
Президент подписал указ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2025
Oбуна бўлиш
Президент Администрациясида кадрлар ўзгариши амалга оширилди — Ташқи алоқалар департаментига янги раҳбар тайинланди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Сардорбек Улуғбекович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Сардорбек Умурзаков 2006-2018 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган. 2018 йилдан буён Президент Администрациясида масъул лавозимларда, шу жумладан ташқи сиёсат йўналишида фаолият юритган.
Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Алишербек Пайгамов Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимида 2023 йил август ойидан буён фаолият юритган.
Петербургский международный экономический форум. День первый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2025
Ўзбекистонда қатор тайинловлар амалга оширилди
Янгиликлар лентаси
0