https://sputniknews.uz/20250801/ozbekiston-tayinlovlar-50983603.html
Ўзбекистонда қатор тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистонда қатор тайинловлар амалга оширилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди ва Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди. Эъзозхон Гапиржановна Каримова Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди.
2025-08-01T09:34+0500
2025-08-01T09:34+0500
2025-08-01T10:25+0500
сиёсат
ўзбекистон
президент фармони
фармойиш
янги тайинлов
президент администрацияси
мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/05/41401971_0:158:3079:1890_1920x0_80_0_0_06dbab0c8b82f2a691e95fc666e0747e.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти фармони ва Президент администрацияси фармойиши билан қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Президентнинг тегишли фармони билан:Бундан илгарироқ Эъзозхон Каримова номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори вазифасида ишлаб келаётган эди.Эъзозхон Каримова 2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.Шунингдек, Президент администрациясининг фармойиши билан:
https://sputniknews.uz/20250731/prezident-farmoni-tayinlovlar-50962839.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/05/41401971_175:0:2904:2047_1920x0_80_0_0_f2120d676d36bb49126d722147cbad09.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда тайинловлар
Ўзбекистонда қатор тайинловлар амалга оширилди
09:34 01.08.2025 (янгиланди: 10:25 01.08.2025) Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди ва Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти фармони ва Президент администрацияси фармойиши билан қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди. Президентнинг тегишли фармони билан:
Эъзозхон Гапиржановна Каримова Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Эъзозхон Каримова номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эъзозхон Каримова 2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.
Шунингдек, Президент администрациясининг фармойиши билан:
Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов Ўзбекистон Президенти администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига;
Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Ўзбекистон Президенти администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.