Президент фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Болат ШайхиновПортфель
Портфель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2025
Oбуна бўлиш
Президент администрациясида ҳам янги ўзгаришлар эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Президентнинг тегишли фармонлари билан:
Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Галина Каримовна Саидова Ўзбекистон президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда Президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди;
Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;
Рустам Туйчиевич Камилов Ўзбекистон президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири лавозимидан озод этилди;
Жавлон Абдужалолович Вахабов Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимига тайинланди;
Баходир Хамидович Ташматов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Президенти администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси аграр соҳада ишлаб чиқариш, даромадларни кўпайтириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Улуғбек Умаралиевич Ханаев Ўзбекистон президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари – бош юрисконсульт лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – бош юрисконсульт лавозимидан озод этилди;
Элдор Отамуродович Ҳамроев Ўзбекистон президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси ер муносабатлари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Азиз Хасанович Азимов Ўзбекистон Президенти администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди;
Сергей Николаевич Гордеев Ўзбекистон Президенти администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси ички ишлар ва божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Гулрухсор Кудратовна Хатамова Ўзбекистон Президенти администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Фаррух Фарходжонович Омонов Ўзбекистон Президенти администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Президенти администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати комплекс ахборот-тарғибот ва мафкуравий тадбирларни амалга ошириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Фатхиддин Фазлиддинович Мухиддинов Ўзбекистон Президенти администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Хусниддин Камалитдинович Хашимов Ўзбекистон Президенти администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти Администрация фаолиятининг ахборот таъминоти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов Ўзбекистон Президенти администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимидан озод этилди;
Улуғбек Шухратжонович Хусаинов Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Ойбек Улугбекович Умаров Ўзбекистон Президенти администрацияси ишлар бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси Молия-хўжалик департаменти хўжалик фаолияти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Нозимахон Эльдаровна Давлетова Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консультанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимига тайинланди.
Указом президента Республики Узбекистан внесены изменения в структуру Администрации Президента.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2025
Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари бўлди — янги тайинловлар
Янгиликлар лентаси
0