Ходжаев: Россия ва Ўзбекистон 50 млрд долларлик 400 та қўшма лойиҳани амалга оширмоқда

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишФорум межрегионального сотрудничества между Россией и Узбекистаном в Казани
Форум межрегионального сотрудничества между Россией и Узбекистаном в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2025
Oбуна бўлиш
Жамшид Ходжаев Россия билан ҳамкорлик доирасида 400 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилаётганини ва савдо ҳажми 11 миллиард доллардан ошганини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари кенгаши иккинчи мажлисида сўзлаган нутқида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев икки давлат ҳамкорлиги барча йўналишларда изчил ривожланаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг 14 та вилояти ва Россиянинг 50 тадан зиёд ҳудудлари ўртасида доимий дўстона алоқалар йўлга қўйилган. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик портфели 200 тадан ортиқ лойиҳани қамраб олган.
Ходжаев саноат кооперациясини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

“Ўзбекистонда Россия иштирокида 3 мингтадан зиёд қўшма корхона фаолият юритмоқда. 2000–2024 йиллар давомида Россиянинг Ўзбекистонга киритган инвестициялари 20 миллиард долларга етди. Ҳозирги вақтда эса умумий қиймати 50 миллиард доллардан ортиқ бўлган 400 тадан зиёд қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда”, — деди Ходжаев.

Сўнгги саккиз йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб уч баробарга ошган. 2024 якунларига кўра у 11 миллиард доллардан ортиқни ташкил этган. Савдо тузилишида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар улуши ортиб бораётгани қайд этилди.
Ходжаев таъкидлашича, электрон тижорат ҳажми ҳам тез суръатларда ўсмоқда. Ҳозирги кунда барча ҳудудларда “Яндекс Маркет”, “Wildberries” ва “Ozon” каби онлайн савдо майдончилари фаолият юритмоқда.
“2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотларининг ‘Wildberries’ орқали сотув ҳажми 600 миллион долларга етган, жорий йилда эса бу кўрсаткич 1 миллиард долларга етиши кутилмоқда”, — деди у.
Туризм соҳасида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Агар 2018 йилда Ўзбекистонни 380 минг россиялик турист ташриф этган бўлса, 2024 йилнинг январ–сентябрь ойларида бу кўрсаткич 750 минг нафардан ортиқни ташкил этган.
Шунингдек, Россия олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги 15 та филиалида 7,5 мингга яқин ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётгани таъкидланди.
“Асосий устувор йўналиш — талаб юқори бўлган муҳандис ва техникларни тайёрлаш учун дуал таълимни жорий этиш. Дуал дастурларни ишга туширишни биргаликда ишлаб чиқиш, тайёргарликнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва корхоналарда амалиёт моделларини мувофиқлаштиришни таклиф қиламиз”, — дея қўшимча қилди Жамшид Ходжаев.
Россия ва Ўзбекистон II ҳудудлар кенгаши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2025
Москва вилоятида Россия ва Ўзбекистон II ҳудудлар кенгаши бўлиб ўтди - видео
Янгиликлар лентаси
0