Путин Россия ва Ўзбекистон II ҳудудлар кенгаши иштирокчиларига мурожаат йўллади

© Sputnik / Кристина Кормилицына / Медиабанкка ўтишВЭФ-2024. Пленарное заседание
ВЭФ-2024. Пленарное заседание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2025
Oбуна бўлиш
Владимир Путин кенгаш иштирокчиларига мурожаат йўллаб, икки мамлакат стратегик ҳамкорлиги ва амалий алоқалари изчил ривожланаётганини қайд этди
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москва вилоятида бўлиб ўтаётган Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари кенгашининг иккинчи мажлиси иштирокчиларига мурожаат йўллади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Мурожаатни Россия Ҳукумати раиси ўринбосари Денис Мантуров форум очилишида ўқиб эшиттирди.
Россия раҳбари ўз мурожаатида Россия ва Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланаётганини таъкидлади. Бу ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири ҳудудлар ўртасидаги алоқалар эканини қайд этди.
Путиннинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасида 40 тадан ортиқ ҳудудлараро келишувлар амал қилмоқда. Улар иқтисодиёт, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, саноат парклари ва технологик марказлар ташкил этиш, кўргазмалар ва тақдимотлар ўтказишга хизмат қилмоқда.

"Ишончим комилки, сизнинг муҳокамаларингиз конструктив ва мазмунли бўлади, илгари сурилаётган ғоя ва ташаббуслар эса Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида амалий натижалар беради", - деди ўз мурожаатида Владимир Путин.

Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари кенгаши иккинчи мажлиси 21–22 октябрь кунлари Москва вилоятида бўлиб ўтмоқда. Тадбирда икки мамлакат вилоятлари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда бизнес доиралари иштирок этмоқда.
Хокимият Наманганской области и правительство Ивановской области подписали соглашение о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2025
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари янги савдо ва илмий ҳамкорлик келишувларини тузди
Янгиликлар лентаси
0