https://sputniknews.uz/20251022/farmon-suniy-intellekt-zilzila-prognoz-52879662.html
Сунъий интеллект зилзилаларни олдиндан прогноз қилади
Сунъий интеллект зилзилаларни олдиндан прогноз қилади
Sputnik Ўзбекистон
Фармонга мувофиқ, сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатга прогноз қилиш тизими жорий этилади. Лойиҳа дастлаб Тошкент шаҳрида амалга оширилиб, сейсмик хавфсизликни таъминлашда янги босқич бошланади.
2025-10-22T09:21+0500
2025-10-22T09:21+0500
2025-10-22T10:02+0500
ўзбекистон
жамият
янги қонун
тошкент
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0e/52685714_2:0:1630:916_1920x0_80_0_0_bb32b2df0ffc057e1c80352e4a2a3ff8.png
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида зилзилаларни башорат қилиш тизими йўлга қўйилади. Бу йўналишдаги вазифаларни белгилаб берувчи Президент Фармони қабул қилинди. Фармонни қабул қилишдан кўзланган устувор йўналишлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: - маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш тизимини яратиш; - сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини рақамлаштириш ва унга сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш; - қурилиш майдонлари учун замин грунтларини ўрганиш ва уларнинг мустаҳкамлигини ошириш чораларини кўриш.Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб: -️ республикадаги “А-373” ва “М-39” автомобиль йўлларида ҳамда уларга туташ тоғли ҳудудлардан ўтган темирйўлларда кўчки содир бўлиши эҳтимоли юқори ҳудудларнинг доимий радиолокацион космик мониторинги ташкиллаштирилади; - сунъий интеллект ёрдамида сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатларда прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади. Дастлабки босқичда сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатда прогноз қилиш Тошкент шаҳри мисолида ташкил этилади. 2026 йил 1 мартдан бошлаб бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолати сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади.
https://sputniknews.uz/20251021/favqulodda-vaziyat-tahlil-suniy-intellekt-52862996.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0e/52685714_409:0:1630:916_1920x0_80_0_0_46394cb2b23b98bb1116483576ef610b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент фармони, сунъий интеллект, зилзила, сейсмик хавф, прогноз, ўзбекистон, тошкент, хавфсизлик, рақамлаштириш, башорат, сейсмик мониторинг, 2026 йил, узбекистон
президент фармони, сунъий интеллект, зилзила, сейсмик хавф, прогноз, ўзбекистон, тошкент, хавфсизлик, рақамлаштириш, башорат, сейсмик мониторинг, 2026 йил, узбекистон
Сунъий интеллект зилзилаларни олдиндан прогноз қилади
09:21 22.10.2025 (янгиланди: 10:02 22.10.2025) Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатда сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими рақамлаштирилиб, кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатга прогноз қилиш амалиёти жорий этилади
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида зилзилаларни башорат қилиш тизими йўлга қўйилади. Бу йўналишдаги вазифаларни белгилаб берувчи Президент Фармони
қабул қилинди.
Фармонни қабул қилишдан кўзланган устувор йўналишлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш тизимини яратиш;
- сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини рақамлаштириш ва унга сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш;
- қурилиш майдонлари учун замин грунтларини ўрганиш ва уларнинг мустаҳкамлигини ошириш чораларини кўриш.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
-️ республикадаги “А-373” ва “М-39” автомобиль йўлларида ҳамда уларга туташ тоғли ҳудудлардан ўтган темирйўлларда кўчки содир бўлиши эҳтимоли юқори ҳудудларнинг доимий радиолокацион космик мониторинги ташкиллаштирилади;
- сунъий интеллект ёрдамида сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатларда прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Дастлабки босқичда сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатда прогноз қилиш Тошкент шаҳри мисолида ташкил этилади.
2026 йил 1 мартдан бошлаб бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолати сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади.