Фавқулодда вазиятлар таҳлили сунъий интеллект асосида автоматлаштирилади

© Getty Images / IaremenkoИскусственный интеллект в медицине
Искусственный интеллект в медицине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2025
Oбуна бўлиш
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятлар соҳасида сунъий интеллект ва рақамли ечимлардан фойдаланиш йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этиш соҳасига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий рақамли технологиялар кенг жорий этилади. Бу йўналишдаги ислоҳотларни белгилаб берувчи президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш ва оқибатларини камайтириш фаолиятини устувор вазифа сифатида қабул қилиш орқали маҳаллалар даражасида кенг қамровли профилактика механизмларини яратиш ва самарали татбиқ қилиш;
фавқулодда вазиятлар йўналишида давлат назорати шаклларининг талаблари ҳамда меъёрларини замон талабларига мос равишда қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини белгилаш;
фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этиш соҳасига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш, мазкур ҳолатларнинг олдини олишга масъул идора ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини ягона технологик платформага бирлаштириш.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш концепцияси доирасида давлат сиёсатининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда профилактик тадбирларини “маҳаллабай” ва “хонадонбай” амалга ошириш;
аҳоли, кўнгилли қутқарувчилар ва волонтёрларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб этиш;
мониторинг ва прогноз кўрсаткичларини баҳолаш ҳамда юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатлари, талафоти ва кўламини аниқлаш методикаси ва методологиясини замон талабларига мувофиқлаштириш;
энергетика, радиациявий, кимёвий, ёниш-портлаш ва бошқа хавф манбаи юқори иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по совершенствованию системы предупреждения и устранения чрезвычайных ситуаций. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2025
Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича янги тизим яратилади
Янгиликлар лентаси
0