Тошкентдаги бизнес форумда Ўзбекистон ва Қозоғистон қатор битимлар имзолади
10:13 21.10.2025 (янгиланди: 10:35 21.10.2025)
© пресс-служба МИПТУзбекско-Казахстанский бизнес-форум, пресс-служба МИПТ РУз

© пресс-служба МИПТ
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистон–Қозоғистон бизнес форумида икки давлат ишбилармонлари иштирок этди. Форумда савдо, инвестиция ва агро-саноат соҳаларида қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди ва битимлар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik мухбири. Бу Қозоғистоннинг Ўзбекистонга уюштирган еттинчи савдо миссиясидир. Форум икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилиши олдидан бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев ҳамда Қозоғистон савдо ва интеграция вазири ўринбосари Айдар Абилдабеков нутқ сўзлади.
© пресс-служба МИПТУзбекско-Казахстанский бизнес-форум, пресс-служба МИПТ РУз

Узбекско-Казахстанский бизнес-форум, пресс-служба МИПТ РУз
© пресс-служба МИПТ
Хуррам Тешабоевнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси икки бараварга ошган бўлиб, жорий йил бошидан буён яна 15 % ошган.
“Ҳозирда Ўзбекистонда Қозоғистон иштирокидаги 1100 тага яқин корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 876 таси тўлиқ Қозоғистонники, 282 таси эса қўшма корхоналардир”, - деди у.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, фақатгина 2024 йилнинг ўзида Қозоғистондан Ўзбекистонга саноат маҳсулотлари импорти ҳажми 10 миллиард доллардан ошган.
© пресс-служба МИПТУзбекско-Казахстанский бизнес-форум, пресс-служба МИПТ РУз

Узбекско-Казахстанский бизнес-форум, пресс-служба МИПТ РУз
© пресс-служба МИПТ
Форум якунида 5 та муҳим ҳужжат имзоланди:
Қозоғистон ёғли ўсимликларни қайта ишлаш миллий уюшмаси ва Ўзбекистоннинг ўсимлик ҳамда ҳайвон ёғлари ишлаб чиқарувчиси "Fayz Oil Imports" компанияси ўртасида ўсимлик ёғлари экспортини ривожлантириш ва ёғли ўсимликларни қайта ишлаш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Қозоғистонлик гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси “Empire Food” ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини етказиб беришга ихтисослашган “Flexcom Group” ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди;
Маркетинг ва таҳлилий хизматлар кўрсатувчи “iMAS Group” компанияси ҳамда “Bellissimo Pizza International” халқаро пиццерия тармоғи бренд мониторинги бўйича шартнома тузишди, бу сифат назоратини яхшилаш ва маҳсулотни самарали тарғиб қилиш имконини беради;
Олмаота хамиртуруш заводи ва Ўзбекистоннинг “Sof Oyna” компанияси қуруқ хамиртуруш етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, бу нон ишлаб чиқариш соҳасини барқарор таъминлашга хизмат қилади.
Қозоғистоннинг “СтальЦинк” ва Ўзбекистоннинг “Стройтехмонтаж” компаниялари Ўзбекистонда инфратузилма лойиҳаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаб йўл тўсиқларини етказиб беришга келишиб олди.
Айдар Абилдабеков Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг алоҳида хусусиятини таъкидлади:
© пресс-служба МИПТУзбекско-Казахстанский бизнес-форум, пресс-служба МИПТ РУз

Узбекско-Казахстанский бизнес-форум, пресс-служба МИПТ РУз
© пресс-служба МИПТ
“Мамлакатларимизни нафақат ишонч ва умумий манфаатлар асосидаги мустаҳкам иқтисодий алоқалар, балки умумий чегара ва асрлар давомида шаклланган қўшничилик ришталар ҳам боғлаб туради. Халқимиз айтганидек, “Яқин қўшни узоқ қариндошдан яхшироқ”, яъни “Узоқ қариндошдан яқин қўшни афзалроқ”, - деди Абилдабеков.
Форум доирасида давлат тузилмалари ва бизнес вакиллари ўртасида музокаралар (G2B) ўтди, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари янги қўшма лойиҳаларни ривожлантириш ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида B2B форматидаги учрашувларни ўтказди.