Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро савдони $10 миллиардга етказмоқчи

© Foto : O‘zR Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligiЎзбекистон ва Қозоғистон савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказишни режалаштиришган
Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказишни режалаштиришган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2025
Oбуна бўлиш
Январь-август ойларида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 3 миллиард доллардан ошган.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро савдони $10 миллиардга етказмоқчи. Бу ҳақда икки республика ҳукумат вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди.
Томонлар савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш режалари ҳамда бўлажак Ҳукуматлараро комиссия йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.
Музокараларда Ўзбекистон саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев Қозоғистоннинг Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Айдар Абилдабековлар бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.
Музокараларда, шунингдек, электротехника, тўқимачилик, машинасозлик, фармацевтика ва агросаноат соҳаларидаги лойиҳалар кўриб чиқилган. Январь-август ойларида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 15 фоизга ўсиб, 3 миллиард доллардан ошгани қайд этилган.
Маълумот учун, 2024 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,1 миллиард долларни ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0