https://sputniknews.uz/20251021/uzbekistan-fvv-faoliyat-tartib-52876669.html
Ўзбекистонда ФВВ фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди - президент қарори
Ўзбекистонда ФВВ фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди - президент қарори
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарори билан ФВВ фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Низомда вазифалар, ҳуқуқлар, жавобгарлик ва тузилмаси аниқ белгиланди. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва аҳолини вақтида огоҳлантириш тизими кучайтирилади
2025-10-21T18:20+0500
2025-10-21T18:20+0500
2025-10-21T18:20+0500
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
янги қонун
ҳарбийлар
президент
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23830370_0:100:1164:755_1920x0_80_0_0_405c6cd01e54e2c5c6c885099f4366c2.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Президент қарори билан тегишли низом тасдиқланди.Низом вазирликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади, жумладан: Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва қутқарувчилари бепул ҳарбий ва махсус кийим-бош билан таъминланади.
https://sputniknews.uz/20251021/favqulodda-vaziyat-tahlil-suniy-intellekt-52862996.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23830370_14:0:1151:853_1920x0_80_0_0_d5a8cd1b4827e848c5c01e0a4cfcaadf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фавқулодда вазиятлар вазирлиги, фвв низоми, президент қарори, фавқулодда вазиятлар, фуқаро муҳофазаси, кимёвий моддалар хавфи, огоҳлантириш тизими, қутқарувчилар, ҳарбий форма, махсус кийим-бош, давлат хавфсизлиги, ўзбекистон ҳукумати, фвв вазифалари
фавқулодда вазиятлар вазирлиги, фвв низоми, президент қарори, фавқулодда вазиятлар, фуқаро муҳофазаси, кимёвий моддалар хавфи, огоҳлантириш тизими, қутқарувчилар, ҳарбий форма, махсус кийим-бош, давлат хавфсизлиги, ўзбекистон ҳукумати, фвв вазифалари
Ўзбекистонда ФВВ фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди - президент қарори
Янги низом взирлик вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини аниқ белгилайди.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Президент қарори билан тегишли низом
тасдиқланди.
Низом вазирликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади, жумладан:
фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бу борада мавжуд куч ва воситаларнинг доимий шайлигини таъминлаш;
республикада фуқаро муҳофазасининг ташкил этилиши ва амалга оширилишини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазиятлар рўй бергани ҳақида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишни ташкил этиш;
ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, бу бўйича белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Вазирлик шахсий таркиби президент томонидан тасдиқланган намуна-эталонларига мувофиқ ҳарбий ва махсус кийим-бош формасига, рамзга ва фарқловчи нишонларга эга бўлади.
Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва қутқарувчилари бепул ҳарбий ва махсус кийим-бош билан таъминланади.