Бахтиёр Саидов ЕИ ва қатор давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

© пресс-служба МИДБахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности
Бахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2025
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Саидов Минтақалараро хавфсизлик ва ўзаро боғлиқлик масалалари бўйича вазирлар учрашувида иштирок этди. Шунингдек у ЕИ, Латвия, Кипр вакиллари билан мулоқотлар ўтказди
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембург шаҳрида бўлиб ўтган Минтақалараро хавфсизлик ва ўзаро боғлиқлик масалалари бўйича вазирлар учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда минтақалараро боғлиқлик фақат инфратузилмавий йўналишлар билан чекланиб қолмасдан, ишончни мустаҳкамлаш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва халқлар фаровонлигини таъминлаш йўлида муҳим омил экани таъкидланди.
Шунингдек, тадбир доирасида вазир Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ёзеф Сикела билан музокаралар ўтказди. Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлардаги ижобий динамикани сақлаб қолиш ва кучайтириш, яқинда бўлиб ўтадиган тадбирлар кун тартибини муҳокама этиш, шунингдек, савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
© пресс-служба МИДБахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности
Бахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2025
Бахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности
Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов Латвия ташқи ишлар вазири Байба Браже билан ҳам учрашув ўтказди. Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, халқлар ўртасидаги алоқаларни янада чуқурлаштиришга бўлган ўзаро интилиш тасдиқланди.
© пресс-служба МИДБахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности
Бахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2025
Бахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности
Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан ҳам учрашув ўтказди. Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни турли йўналишларда ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар фаол мулоқотни изчил давом эттириш ва янги, ўзаро манфаатли йўналишларни излаб топиш бўйича келишиб олдилар.
© пресс-служба МИДБахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности
Бахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2025
Бахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности
Яна бир суҳбат Европа Комиссиясининг Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос билан бўлиб ўтди. Учрашувда барқарор ва фаровон келажакни таъминлашда мустаҳкам шериклик ҳамда умумий қарашларнинг аҳамияти таъкидланди.
© пресс-служба МИДБахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности
Бахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2025
Бахтиёр Саидов принял участие в министерской встрече по межрегиональной безопасности и взаимосвязанности
В Душанбе состоялась встреча глав МИД стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
МДҲ ташқи ишлар вазирлари Душанбеда кўп томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0