МДҲ ташқи ишлар вазирлари Душанбеда кўп томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди

© Baxtiyor Saidov/TelegramВ Душанбе состоялась встреча глав МИД стран СНГ
В Душанбе состоялась встреча глав МИД стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Саидов МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди. Учрашувда МДҲ доирасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

"Бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этдик. Ҳамкасбларимиз билан биргаликда МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни кўриб чиқдик"деб ёзди Саидов ўз Телеграм-каналида.

Муҳокамалар якунида Кенгаш МДҲ Давлат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган бир қатор ҳужжатлар лойиҳалари маъқулланди.
Организация Объединённых Наций
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Нью-Йоркда Саидов қатор давлатлар ТИВ раҳбарлари билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0