Нью-Йоркда Саидов қатор давлатлар ТИВ раҳбарлари билан учрашди

© Getty Images / mizoulaОрганизация Объединённых Наций
Организация Объединённых Наций
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
Учрашувларда икки томонлама муносабатлар ва истиқболлар муҳокама қилинди, тўрт давлат вазирликлари билан ҳамкорлик протоколи имзоланди, Палау билан дипломатик муносабатлар ўрнатилди
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қатор давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Албания Европа ишлари ва ташқи ишлар вазири Элиса Спиропали билан учрашувда мамлакатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Ташқи сиёсат идоралари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни йўлга қўювчи Идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоланди. Бу муҳим қадам мулоқотни мустаҳкамлаш ва янги имкониятлар очиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашувда савдо, энергетика, транспорт ва маданий алмашинув соҳаларидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди. Шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Япония ташқи ишлар вазири Ивая Такеши билан учрашувда Ўзбекистонга яқинда амалга оширилган ташриф натижалари ва ушбу динамикани мустаҳкамлаш бўйича аниқ қадамлар муҳокама қилинди. Суҳбат марказида сиёсий мулоқот, савдо ва инвестициялар, транспорт алоқалари, таълим ва маданий алмашинув масалалари турди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги кўп йиллик дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш режалари кўриб чиқилди.
Уганда ташқи ишлар вазири Жеже Одонго билан учрашувда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, савдо, сармоя, қишлоқ хўжалиги, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди. Халқаро майдонда биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлиги ҳам таъкидланди.
Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Парриля билан учрашувда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда мулоқотни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, шу муносабат билан Идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоланди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан учрашувда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, энергетика ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Черногория ташқи ишлар вазири Эрвин Ибрагимович билан учрашувда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, янги савдо имкониятларини ўрганиш ва маданий алмашинувни кенгайтириш йўллари муҳокама қилинди. Шунингдек, вазирликлар ўртасида Идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоланди.
Шимолий Македония ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Тимчо Мутсунски билан учрашувда ҳам протокол имзоланди. Бу муҳим қадам мулоқотни чуқурлаштириш ва шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига билан учрашувда савдо, инвестиция, таълим ва маданий ҳамкорлик каби икки томонлама муносабатлардаги долзарб масалалар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама алоқалар муҳокама қилинди.
Жазоир ташқи ишлар вазири Аҳмед Аттаф билан учрашувда иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, маданий ва таълим соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашувда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков билан учрашувда муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестиция имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Болгария ташқи ишлар вазири Георг Георгиев билан учрашувда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ва инвестиция оқимини ошириш, шунингдек, маданий ва таълим соҳаларида алмашинувни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Палау Давлат вазири Густав Айтаро билан учрашувда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатишга оид тарихий ҳужжат — Қўшма коммюнике имзоланди. Бу қадам янги имкониятлар очиш ва мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бахтиёр Саидов принял участие в неформальной встрече министров иностранных дел СВМДА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Саидов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилишида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0