Саидов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилишида иштирок этди

© Baxtiyor Saidov/TelegramБахтиёр Саидов принял участие в неформальной встрече министров иностранных дел СВМДА
Бахтиёр Саидов принял участие в неформальной встрече министров иностранных дел СВМДА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
25 сентябр ташқи ишлар вазири ОҲИЧК норасмий йиғилишида иштирок этди. Унинг таъкидлашича, мулоқот минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашиш учун муҳим платформа бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. 25 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) ташқи ишлар вазирлари норасмий йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Мулоқот жараёни минтақавий ва глобал масалалар, шунингдек, Осиё бўйлаб ишончни мустаҳкамлаш чораларини янада кучайтириш юзасидан ҳамкасблар билан фикр алмашиш учун муҳим имконият бўлди", - деб ёзди Саидов ўзининг Телеграм-каналида.

Ўзбекистон ОҲИЧК мақсад ва тамойилларига содиқ қолади ҳамда умумий маконда мулоқот, ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни изчил қўллаб-қувватлашда давом этади.
Маълумот учун: Кенгаш Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форум ҳисобланади.
Саидов принял участие в министерской встрече по вопросу нападения Израиля на Катар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Саидов Исроилнинг Қатарга ҳужуми мавзусидаги вазирлар йиғилишида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0