https://sputniknews.uz/20251021/india-surxondaryo-650-million-investitsiya-52860223.html
Ҳинд компанияси Сурхондарёга 650 млн доллар инвестиция киритади
Ҳинд компанияси Сурхондарёга 650 млн доллар инвестиция киритади
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилоятида Ҳиндистоннинг “GlokalEuroasia” компанияси мис қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 650 миллион долларлик лойиҳани амалга оширади. Лойиҳа 350 та янги иш ўрни яратади.
2025-10-21T12:00+0500
2025-10-21T12:00+0500
2025-10-21T12:00+0500
мис
ўзбекистон
ҳамкорлик
иқтисод
сурхондарё
ҳиндистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/15/52860013_0:67:1285:789_1920x0_80_0_0_a10ec32d152fd17837365bd1bc993ce7.png
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов “GlokalEuroasia” компанияси раҳбари Иқбол Муҳаммад билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган янги келишувларга эришилди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.“GlokalEuroasia” Узун туманида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 650 миллион долларлик йирик лойиҳа амалга оширишни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида ҳар йили 10 минг тонна мис қазиб оладиган ва қайта ишлайдиган корхона ташкил этилади.Шунингдек, ҳиндистонлик ҳамкорлар вилоятда олий таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ниятини билдирди. Улар минтақада халқаро таълим стандартларини жорий этиш ва хорижий талабаларни жалб қилишга қизиқиш билдирди.“GlokalEuroasia” тоғ-кон саноати, таълим ва тиббиёт соҳаларида йирик халқаро лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга компания ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20250815/surxondaryo-yuk-avtomashina-51261446.html
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/15/52860013_0:0:1141:855_1920x0_80_0_0_3d6bb54ed1db9c467f665f8ff8b6b9ad.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурхондарё, glokaleuroasia, мис қазиб олиш, инвестиция, янги иш ўрни, индустрия, узун тумани, иқбол муҳаммад, улуғбек қосимов, ҳиндистон, хиндистон, таълим
сурхондарё, glokaleuroasia, мис қазиб олиш, инвестиция, янги иш ўрни, индустрия, узун тумани, иқбол муҳаммад, улуғбек қосимов, ҳиндистон, хиндистон, таълим
Ҳинд компанияси Сурхондарёга 650 млн доллар инвестиция киритади
Ҳиндистоннинг “GlokalEuroasia” компанияси Сурхондарё вилоятида 650 миллион долларлик мис қазиб чиқариш лойиҳаси бўйича келишувга эришди.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов “GlokalEuroasia” компанияси раҳбари Иқбол Муҳаммад билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган янги келишувларга эришилди, деб
хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.
“GlokalEuroasia” Узун туманида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 650 миллион долларлик йирик лойиҳа амалга оширишни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида ҳар йили 10 минг тонна мис қазиб оладиган ва қайта ишлайдиган корхона ташкил этилади.
Ҳудудда геология-қидирув ишларининг дастлабки икки босқичи муваффақиятли якунланган. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг 350 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳиндистонлик ҳамкорлар вилоятда олий таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ниятини билдирди. Улар минтақада халқаро таълим стандартларини жорий этиш ва хорижий талабаларни жалб қилишга қизиқиш билдирди.
“GlokalEuroasia” тоғ-кон саноати, таълим ва тиббиёт соҳаларида йирик халқаро лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга компания ҳисобланади.