Сурхондарё вилоятида енгил юк автомашиналарини ишлаб чиқариш бошланди

© Фото: Хокимият Сурхандарьинской областиСурхондарёда енгил юк автомашинаси ишлаб чиқарилмоқда
Сурхондарёда енгил юк автомашинаси ишлаб чиқарилмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
Oбуна бўлиш
Сурхондарёда қиймати 30 миллион доллар бўлган, йиллик қуввати 5 минг дона енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Лойиҳа доирасида 150 та янги иш ўрни яратилди.
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Денов туманида енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, лойиҳа умумий қиймати 30 миллион доллар. Йиллик қуввати 5 минг дона енгил юк автомобилини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Мазкур корхона "Humo New Energy" компанияси томонидан ишга туширилди. Лойиҳа "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги кўмагида амалга оширилди ва унинг доирасида 150 та янги иш ўрни яратилди.
Лойиҳанинг кейинги босқичида енгил юк ташиш учун электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган.
© Фото: Хокимият Сурхандарьинской областиСурхондарёда енгил юк автомашинаси ишлаб чиқарилмоқда
Сурхондарёда енгил юк автомашинаси ишлаб чиқарилмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
Сурхондарёда енгил юк автомашинаси ишлаб чиқарилмоқда
Ягона давлат корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ва бирлашмалари реестри маълумотларига кўра, “Humo New Energy” МЧЖ 2018 йил февраль ойида рўйхатдан ўтган. Устав фонди - 42,47 миллиард сўм. Асосий фаолият тури - чучук сувларда балиқ овлаш.
Янгиликлар лентаси
0