Ўзбекистон мудофаа вазири Самарқандда марказий осиёлик ҳамкасблари билан учрашди

© Министерство обороныВ Самарканде состоялась встреча министров обороны стран Центральной Азии
В Самарканде состоялась встреча министров обороны стран Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2025
Oбуна бўлиш
Халмуҳамедов Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан ўтказган учрашувларда ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Халмуҳамедов Самарқандда Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбатлар чоғида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, тажриба ва амалий билим алмашувини йўлга қўйиш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувларнинг асосий мақсади Марказий Осиё минтақасида тинчлик, бирлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди.

Учрашувларда томонлар мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасида ишончли ва барқарор ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларида келишувларга эришдилар.
В Самарканде проходит заседание руководителей органов безопасности государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Мирзиёев: МДҲ хавфсизлик органлари ҳаракатларини мувофиқлаштириши керак
Янгиликлар лентаси
0