Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ташриф чоғида президент залларда амалга оширилаётган пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди.
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации

Шавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации
© Пресс-служба президента Узбекистана
Таъкидланишича, марказ қадимий меъморий анъаналар ва миллий безаклар уйғунлигида барпо этилди. Иншоотнинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада эса 65 метрли миллий услубдаги гумбаз қад ростлаган.
Иншоотнинг марказий қисмида Қуръони карим зали жойлашган. Бу ерда мусулмон оламининг ноёб маънавий дурдонаси саналган қадимий Усмон Мусҳафи намойиш этилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар ва бошқа сулолалар даврига оид муқаддас китоб нусхалари, уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари, шу билан бирга, жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам жой олади.
© Пресс-служба президента Узбекистана

1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана

2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана

3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана

4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Марказ таркибида 460 ўринли анжуманлар зали ҳам қуриб битказилган бўлиб, халқаро миқёсдаги учрашув ва илмий анжуманларни ўтказиш учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган.
Мажмуада “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс”, “Ўзбекистон XX асрда” ҳамда “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” бўлимлари ташкил этилган. Бу ерда буюк алломалар фаолияти ҳақида маълумотлар, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа уламолар мероси ҳам кенг ёритилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации

Шавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари доимо марказнинг илмий-маърифий йўналишини самарали ташкил этиш, унинг мазмун-моҳиятини бойитиб бориш зарурлигини алоҳида таъкидлайди. Бу борада Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий номидаги илмий марказлар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Ташриф чоғида президент залларда амалга оширилаётган пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди, бўлимлар ва кўргазмаларнинг мазмун-моҳияти, қўлланилаётган интерфаол технологиялар билан яқиндан танишди.
Давлат раҳбари экспонатларни маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга ҳар томонлама қизиқарли ҳамда тушунарли қилиб тақдим этиш муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда марказда фаолият юритадиган мутахассис ва гидларнинг сонини кўпайтириш, уларни махсус дастурлар асосида тайёрлаш зарурлигига эътибор қаратилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации

Шавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации
© Пресс-служба президента Узбекистана
Марказ фаолиятини мазмунан янада бойитиш, экспозициялар орқали ўзбек халқи маънавий ва илмий меросини тўлиқ намоён этиш бўйича қатор тавсиялар берилди.
Мазкур улкан ва ноёб лойиҳа давлат раҳбарининг 2017 йил 23 июндаги қарорига асосан бошланган. Кўп ўтмай, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни унинг пойдеворига тамал тоши қўйилган эди.