https://sputniknews.uz/20251010/rossiya-ozbekiston-quron-52602066.html
Россия нашриёти Ўзбекистонга илк босма Қуръонлардан бирини ҳадя қилди
Россия нашриёти Ўзбекистонга илк босма Қуръонлардан бирини ҳадя қилди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг “Медина” нашриёти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ноёб асарлар тўпламини ҳадя қилди. Улар орасида ислом матбаачилиги тарихидаги илк босма Қуръонлардан бири ҳам бор.
2025-10-10T15:01+0500
2025-10-10T15:01+0500
2025-10-10T15:01+0500
маданият
ўзбекистон
россия
қуръони карим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/65/54/655433_0:0:1500:843_1920x0_80_0_0_d65f369907289397d6f2779c170f12c9.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россиянинг “Медина” нашриёти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ноёб асарлар тўпламини ҳадя қилди. Улар орасида ислом матбаачилиги тарихидаги илк босма Қуръонлардан бири ҳам бор. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.Ноёб китобларни топшириш "Буюк ўтмиш мероси — маърифатли келажак асоси" халқаро форуми доирасида бўлиб ўтди.“Медина” нашриёти раҳбари Иляс Садурининг сўзларига кўра, Ислом цивилизацияси марказига бундай тўпламни тақдим этиш катта шараф.Ислом цивилизацияси маркази Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги қарори асосида қурилмоқда. Марказ биноси уч қаватдан иборат бўлиб, қадимий меъморчилик ёдгорликлари услубида яратилган. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган.Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали бўлади. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси — қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китоб нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйилади. Жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам ўрин олади.
https://sputniknews.uz/20250817/kaba-yopinchigi-ozbekiston-51297287.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/65/54/655433_0:0:1124:843_1920x0_80_0_0_07ebb94bbc73548b8662cb7971947ad6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
илк босма қуръон ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази
илк босма қуръон ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази
Россия нашриёти Ўзбекистонга илк босма Қуръонлардан бирини ҳадя қилди
Бу муқаддас китоб 1787 йилда Санкт-Петербург шаҳрида чоп этилган бўлиб, ислом матбаачилиги тарихидаги илк босма Қуръонлардан бири саналади.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россиянинг “Медина” нашриёти Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ноёб асарлар тўпламини ҳадя қилди. Улар орасида ислом матбаачилиги тарихидаги илк босма Қуръонлардан бири ҳам бор. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати
хабар берди. Ноёб китобларни топшириш "Буюк ўтмиш мероси — маърифатли келажак асоси" халқаро форуми доирасида бўлиб ўтди.
“Маросимда ҳадя этилган энг қимматли нусхалардан бири — мусулмонлар томонидан илк бор нашр этилган Қуръони Карим бўлди. Бу муқаддас китоб 1787 йилда Санкт-Петербург шаҳрида чоп этилган бўлиб, ислом матбаачилиги тарихидаги илк босма Қуръонлардан бири сифатида жаҳон маданий меросида алоҳида ўрин тутади”, - дейилган хабарда.
“Медина” нашриёти раҳбари Иляс Садурининг сўзларига кўра, Ислом цивилизацияси марказига бундай тўпламни тақдим этиш катта шараф.
“Бу ҳадя орқали биз илмий ва маърифий ҳамкорликни мустаҳкамлашни, Марказ фаолияти орқали ёш авлодга тарихий меросни етказишда ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз”, - деди у.
Ислом цивилизацияси маркази Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги қарори асосида қурилмоқда. Марказ биноси уч қаватдан иборат бўлиб, қадимий меъморчилик ёдгорликлари услубида яратилган. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган.
Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали бўлади. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси — қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китоб нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйилади. Жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам ўрин олади.