Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2025
Oбуна бўлиш
Йиғилишда электрон тижорат истиқболлари, инвестицияларларни жалб қилиш, саноат, транспорт ва логистика, энергетика лойиҳаларини амалга ошириш муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. 21-22 октябрь кунлари Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Москва вилояти ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
“Дунё” АА хабарига кўра, кенгаш йиғилиши дастуридан Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўрин олган. Жумладан, форум доирасида кенгашнинг ялпи мажлиси, Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгашлари йиғилишлари бўлиб ўтади.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, электрон тижорат истиқболлари, инвестицияларларни жалб қилиш, саноат, транспорт ва логистика, энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, агросаноат мажмуасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган тематик панель сессиялари ўтказилади.
II Ҳудудлараро кенгаш йиғилиши якунлари бўйича ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, икки мамлакат ҳудудлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида аниқ шартномалар имзолаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш йўлларини белгилаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро кенгашининг биринчи йиғилиши 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган эди.
Министр энергетики провел встречу с Александром Новаком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Ўзбекистон ва Россия нефть-газ ва энергетика соҳасида янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0