https://sputniknews.uz/20251019/alkogol-tamaki-mahsulotlari-52826295.html
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш хавфини таҳлил этиш автоматлаштирилади
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш хавфини таҳлил этиш автоматлаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилади. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
2025-10-19T17:07+0500
2025-10-19T17:07+0500
2025-10-19T17:07+0500
жамият
ўзбекистон
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1b/45866155_0:171:3032:1877_1920x0_80_0_0_7b886c72d23015b6065fdfeb97665e56.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистонда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилади. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.Низом истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартибини белгилайди.Низом талаблари:Хавф даражасини таҳлил қилиш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки унга тўсқинлик қилиш тақиқланади.Хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари уч тоифага бўлинади:Хавф даражаси юқори бўлмаган тадбиркорлик субъектига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик борасида шахсий кабинет орқали ёзма равишда хабарнома (огоҳлантириш) юборилади.
https://sputniknews.uz/20250703/eoii-tamaki-kontrabandasiga-qarshi-kurashishda-navigatsiya-plombalarini-qollamoqchi-50325958.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1b/45866155_151:0:2882:2048_1920x0_80_0_0_4b683dd4df365fae7999828dc1c08066.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
этил спирти алкоголь тамаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш назорат таҳлил
этил спирти алкоголь тамаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш назорат таҳлил
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш хавфини таҳлил этиш автоматлаштирилади
Хавф даражасини таҳлил қилиш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки унга тўсқинлик қилиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистонда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилади. Ҳукумат қарори билан тегишли низом
тасдиқланди. Низом истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартибини белгилайди.
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш
ва реализация қилиш босқичларига нисбатан татбиқ этилади.
Хавф даражасини таҳлил қилиш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки унга тўсқинлик қилиш тақиқланади.
Хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари уч тоифага бўлинади:
ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъекти;
ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъекти;
ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъекти.
Хавф даражаси юқори бўлмаган тадбиркорлик субъектига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик борасида шахсий кабинет орқали ёзма равишда хабарнома (огоҳлантириш) юборилади.