https://sputniknews.uz/20250703/eoii-tamaki-kontrabandasiga-qarshi-kurashishda-navigatsiya-plombalarini-qollamoqchi-50325958.html
ЕОИИ тамаки контрабандасига қарши курашишда навигация пломбаларини қўлламоқчи
ЕОИИ тамаки контрабандасига қарши курашишда навигация пломбаларини қўлламоқчи
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК вакиллари тамаки ва никотин маҳсулотлари бозоридаги ҳолатни муҳокама қилишди. 03.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-03T17:15+0500
2025-07-03T17:15+0500
2025-07-03T17:15+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
тамаки маҳсулотлари
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44559108_0:168:3043:1880_1920x0_80_0_0_6573b6d469d7a2724dd3d3c2746d3fdc.jpg
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) тамаки ва никотин контрабандасига қарши навигация пломбалари ёрдамида курашмоқчи. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) йиғилишида сўз борди.ЕИК божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидов иштирокида ЕОИИ ҳудудида ноқонуний тамаки маҳсулотларини олиб кириш ва айланмасига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ишчи гуруҳ шу йилнинг март ойида Комиссиянинг Божхона тартибга солиш бўйича маслаҳат қўмитаси ҳузурида тузилган. Унинг таркибига 80 нафардан ортиқ аъзо кирган бўлиб, уларнинг ярми уни ташкил этиш ташаббуси билан чиққан бизнес ҳамжамияти вакилларидир. Иштирокчилар Иттифоқ бозорида ноқонуний тамаки савдосига чек қўйишга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар бўйича таклифлар киритишди. Улар ЕОИИ мамлакатларининг ваколатли органларини жалб қилган ҳолда Комиссия майдончасида ишлаб чиқилади.
https://sputniknews.uz/20250702/eoii-mamlakat-tovar-xavfsizlik-sifat-nazorat-50301568.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44559108_157:0:2888:2048_1920x0_80_0_0_d76d9213b98e8cc967a08522abcaa756.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, тамаки маҳсулотлари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари
еоии, еик, тамаки маҳсулотлари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари
ЕОИИ тамаки контрабандасига қарши курашишда навигация пломбаларини қўлламоқчи
ЕИК вакиллари тамаки ва никотин маҳсулотлари бозоридаги ҳолатни муҳокама қилишди.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) тамаки ва никотин контрабандасига қарши навигация пломбалари ёрдамида курашмоқчи. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) йиғилишида
сўз борди. ЕИК божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидов иштирокида ЕОИИ ҳудудида ноқонуний тамаки маҳсулотларини олиб кириш ва айланмасига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ишчи гуруҳ шу йилнинг март ойида Комиссиянинг Божхона тартибга солиш бўйича маслаҳат қўмитаси ҳузурида тузилган. Унинг таркибига 80 нафардан ортиқ аъзо кирган бўлиб, уларнинг ярми уни ташкил этиш ташаббуси билан чиққан бизнес ҳамжамияти вакилларидир.
"Йиғилишда ЕОИИ маконида тамаки ва никотин маҳсулотлари бозорларининг ҳолати, ушбу соҳадаги ноқонуний айланманинг тенденциялари ва динамикаси, шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг автомобилда ташилишини кузатиш учун навигация пломбаларини қўллаш амалиёти муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.
Иштирокчилар Иттифоқ бозорида ноқонуний тамаки савдосига чек қўйишга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар бўйича таклифлар киритишди. Улар ЕОИИ мамлакатларининг ваколатли органларини жалб қилган ҳолда Комиссия майдончасида ишлаб чиқилади.