Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатларида товарларнинг хавфсизлиги ва сифати қандай назорат қилинади?

© ЕАЭСФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2025
Oбуна бўлиш
Ушбу тизимнинг муҳим қисми – аккредитация.
TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида товарларнинг хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш тизими амал қилади. Бу ҳақда Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаменти Евроосиё иқтисодий интеграцияси бўлими матбуот хизмати хабар берди.
Техник тартибга солиш – бу ишлаб чиқарувчилар, ташувчилар ва сотувчилар қатъий риоя қилишлари керак бўлган меъёрлар ва қоидаларнинг катта тизим. Ушбу тизимнинг муҳим қисми – аккредитация.
У муайян лаборатория, сертификатлаштириш органи (улар махсус ҳужжатлар - синов баённомалари, сертификатлар, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни беради) EОИИ доирасида белгиланган мезонларга тўлиқ мос келишини расман тасдиқлаш тартибини ўз ичига олади.
“Ўз фаолиятини стандартлар талабларига муносиб, малакали тарзда кўрсата олган ташкилотлар бугунги кунда 2 200 дан ортиқ лаборатория ва 400 дан ортиқ сертификатлаштириш органларини ўз ичига олган ЕОИИ мувофиқликни баҳолаш органларининг ягона реестрига киради”, — деди ЕИК Техник жиҳатдан тартибга солиш ва аккредитациялаш департаменти директори ўринбосари Евгений Бережних.
Унинг айтишича, Иттифоқ доирасида аккредитация тартиботларининг тенг аҳамиятига эришиш учун, шунингдек, реестрга тушган ташкилотларни аккредитациядан ўтказишнинг ишончлилигини таъминлаш учун миллий аккредитация органлари ўзаро қиёсий баҳолашни ўтказади. Уларнинг тартиби Иттифоқ ҳуқуқида белгиланган.
Бугунги кунда Арманистон аккредитация органининг ўзаро қиёсий баҳоланиши ўтказилмоқда. Ўтган йили Қирғизистонда аккредитация органи ўз ишини анча муваффақиятли намойиш этди.
Бу фаолиятнинг барчаси биринчи навбатда маҳсулот хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган, дея қўшимча қилди Бережних.
Московская биржа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Санкт-Петербург биржаси БРИКС, ЕОИИ ва яқин Шарқ ўртасида инфратузилма яратмоқда
Янгиликлар лентаси
0