“World Boxing” энг кучли давлатлар рейтингини эълон қилди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекские боксеры триумфально завершили этап Кубка мира в Польше.
Узбекские боксеры триумфально завершили этап Кубка мира в Польше. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2025
Oбуна бўлиш
Илк рейтингида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчи жамоалар сифатида эътироф этилди.
ТОШКЕНТ, 18 окт – Спутник. “World Boxing” ташкилоти ўзининг биринчи рейтингини эълон қилди.

Рейтингда беш етакчи давлатлар:
1.
Ўзбекистон 12 нафар боксчиси (7 эркак ва 5 аёл) йигирма вазн тоифасида биринчи ўринда;
2.
Қозоғистон 11 боксчи (6 эркак ва 5 аёл) билан иккинчи ўринда;
3.
Туркия - 8 нафар боксчи (7 аёл ва 1 эркак) билан учинчи;
4.
Бразилия - 7 нафар боксчи (4 эркак ва 3 аёл) билан тўртинчи ўринни,
5.
Хитой - 6 нафар боксчи (4 аёл ва 2 эркак) билан бешинчи ўринни олган.
Шунингдек, Англия, Ҳиндистон ва Япония ҳам бештадан кучли боксчиларга эга.
Бу рейтинг “World Boxing” ташкилотининг ҳаваскор боксда тузилган биринчи мустақил баҳолаши ҳисобланади. Рейтинг Париж Олимпиадасидан бошлаб “World Boxing” федерацияси қошида ўтказилган илк расмий турнирлар натижалари асосида тузилган. Келгусида у Олимпия ўйинлари, Жаҳон чемпионатлари ва лицензион мусобақаларга йўлланмаларда муҳим мезон бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

World Boxing тарихи

2019 йилда ХОҚ халқаро бокс ассоциацияси - AIBAни турли айбловлар билан 2020 йилги Олимпия ўйинларидан четлатган эди. 2022 йилда ХОҚ бир қатор давлатлар босими остида россиялик Умар Кремлёв бошқарган ва "Газпром" спонсорлик қилган ташкилотни тан олмаслигини эълон қилди.
World Boxing 2023 йил апрель ойида олти давлат — АҚШ, Британия. Германия, Нидерланд, Швеция ва Филиппин томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда унга 125 давлат аъзо бўлган. Ташкилот раҳбари нидерландлик Борис ван дер Ворст. Қозоғистонлик Геннадий Головкин - World Boxing Олимпия комиссияси раиси.
Фазлиддин Эркинбоев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2025
Фазлиддин Эркинбоев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Янгиликлар лентаси
0