Фазлиддин Эркинбоев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

© НОК УзбекистанаФазлиддин Эркинбоев
Фазлиддин Эркинбоев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2025
Oбуна бўлиш
Финалда ўзбекистонлик боксчи болгариялик рақиби устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Англияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фазлиддин Эркинбоев олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
-75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Эркинбоев финалда болгариялик Киван Рами устидан ғалабага эришиб, терма жамоага мусобақадаги дастлабки чемпионликни тақдим этди.
Финал:
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Киван Рами (Болгария) 5:0
Шунингдек, кун давомида рингга кўтарилган яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмасига эга чиқди.
Ярим финаллар:
-48 кг: Сабина Бобоқулова — Назим Кизайбай (Қозоғистон) 1:4;
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Лаша Гурули (Грузия) рақиб рингга чиқмади;
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Габриэл Веочич (Хорватия) 0:5;
-51 кг: Феруза Казакова — Бусе Наз Чакироглу (Туркия) 1:4;
-70 кг: Азиза Зокирова — Лекеиша Перголити (Австралия) 0:5;
-85 кг: Акмалжон Исроилов — Михаил Фарес (Австрия) 5:0.
Бронза медаль:
-48 кг: Сабина Бобоқулова;
-51 кг: Феруза Казакова;
-75 кг: Азиза Зокирова.
Мусобақа 4−14 сентябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Унда 60 та мамлакатдан 500 нафардан зиёд боксчи қатнашмоқда.
Навбахор Хамидова стала первой узбекистанкой, завоевавшей золото на Кубке мира
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2025
Бокс: Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида олтин медалга эга чиқди
Янгиликлар лентаси
0