Бокс: Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида олтин медалга эга чиқди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаНавбахор Хамидова стала первой узбекистанкой, завоевавшей золото на Кубке мира
Навбахор Хамидова стала первой узбекистанкой, завоевавшей золото на Кубке мира
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2025
Oбуна бўлиш
Ҳамидова туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида чемпион бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Қозоғистонда бокс бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўз якунига етиб бормоқда. Унда Навбаҳор Ҳамидова мазкур тоифадаги мусобақада олтин медални қўлга киритди ва биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.
У финалда Олимпиада ва уч карра жаҳон чемпиони туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба билан Ҳамидова аввалги 2 мағлубият учун муносиб реванш олишга эришди.
Шу тариқа, терма жамоа мазкур мусобақани 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.
Ғолиблар:
Олтин медаль: -65 кг: Навбаҳор Ҳамидова;
Бронза медаль: -54 кг: Феруза Казакова, -75 кг: Азиза Зокирова, -80 кг: Соҳиба Рўзметова, +80 кг: Олтиной Сотимбоева.
Янгиликлар лентаси
0