Тошкентдаги Сергей Есенин музейи вақтинча ёпилди

© Foto : Traveler/Denis Udovik Sergey Yesenin memorial muzeyi
Sergey Yesenin memorial muzeyi  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Oбуна бўлиш
Музей ушбу йил шоир таваллудининг 130 йиллиги арафасида пойтахт аҳолисининг серқатнов манзилига айланган эди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Маданий мерос агентлиги қарорига кўра, Тошкентдаги Сергей Есенин мемориал музейи таъмирлаш-тиклаш ишлари сабаб вақтинча ёпилади. Бу ҳақда агентликнинг матбуот хизмати хабар берди.
2025 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда мемориал музейдаги иситиш ва совитиш тизимлари тўлиқ ишга туширилади ҳамда экспозиция янгиланади.
“Таъмирлаш даврида музей экспозициясидаги ашёлар хавфсиз тарзда демонтаж қилинади ва уларнинг бут сақланиши таъминланади. Шунингдек, музей фондидаги нодир экспонатлар учун махсус хоналар ажратилиб, уларнинг хавфсизлиги доимий назорат остида бўлади”, – дейилади хабарда.
© Foto : Traveler/Denis Udovik Sergey Yesenin memorial muzeyi
Sergey Yesenin memorial muzeyi  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Sergey Yesenin memorial muzeyi
Эслатиб ўтамиз, яқинда шоир Сергей Есенин таваллудининг 130 йиллиги куни арафасида, Тошкентда унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган спектакль саҳналаштирилган эди. Айни тадбирда Россия Халқ артисти Сергей Безруков бош ролни ижро этди ва Sputnik Ўзбекистон меҳмони ҳам бўлди.
Тошкентда Сергей Безруков иштирокидаги матбуот анжумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Матбуот маркази
Тошкент, Есенин, Висоцкий ва “Безори”: Сергей Безруков Ўзбекистон ҳақида
Янгиликлар лентаси
0