Автомактабни битирганлар ягона намунадаги электрон гувоҳнома олади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишВ России начали выдавать водительские удостоверения нового образца
В России начали выдавать водительские удостоверения нового образца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2025
Oбуна бўлиш
Янги тартиб асосида электрон гувоҳномалар учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Ўзбекистонда автомактабларни муваффақиятли битирганлар учун ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади. Ҳукумат қарорига тегишли ўзгартириш киритилди.
Эндиликда ўқув ташкилотлари имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганларга таълим жараёни тугатилгани ҳақида ягона намунадаги электрон гувоҳномани “e-avtota‘lim.uz” модули орқали автоматик шакллантиради.
Қарорга кўра:
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича таълимни муваффақиятли тамомлаган номзодларга ўқув ташкилотлари томонидан имтиҳон комиссияси баённомасига асосан ягона намунадаги электрон гувоҳнома шакллантирилади.
Ягона электрон гувоҳнома автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ташкил этувчи давлат хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида автоматик тақдим этилади.
Электрон гувоҳномалар учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.
Водительское удостоверение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Ўзбекистонда энди ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн қайта тиклаш мумкин
Янгиликлар лентаси
0