Россия энергия ресурсларидан воз кечиш ЕИда саноат пасайишига олиб келди – Путин

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтиш Владимир Путин
 Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2025
Oбуна бўлиш
Сиёсий босим остида Россия энергия ресурсларини харид қилишдан воз кечган Европа мамлакатлари жабр кўряпти.
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Европа Иттифоқининг Россия энергия ресурсларидан воз кечиши Европа саноати қулаши, Европа товарларининг нархи ошиши ва рақобатбардошлиги пасайишига олиб келди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Россия энергетика ҳафталиги ялпи мажлисида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Кўплаб Европа мамлакатлари сиёсий босим остида Россия энергия ресурсларини харид қилишдан воз кечишди. Бундай воз кечиш Ғарб давлатларининг ўзи учун ва уларнинг иқтисодий ишлаб чиқариш салоҳияти учун нималарга олиб келишини илгари таъкидлагандим. Бу хатти-ҳаракатлар оқибатларини ўша Евроиттифоқда кўряпмиз, жумладан, саноат айланмалари қулаши, океан ортидаги қиммат нефть ва газ туфайли нархлар ошиши, Европа товарлари ва умуман иқтисодиёти рақобатбардошлиги пасайиши”, - деди Россия раҳбари.
Путиннинг қўшимча қилишича, Европа статистикасига кўра, Европа ҳудудида жорий йил июлида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга қараганда 1,2 фоизга кам бўлган. Германияда пасайиш 2021 йилга қараганда 6,6 фоиз бўлган.
Роберт Фицо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Фицо: ҳеч ким Словакия ва Венгрияга қаердан нефть ва газ олиши кераклигини буюра олмайди
Янгиликлар лентаси
0