Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатларининг умумий биржа товар бозори қачон пайдо бўлиши маълум бўлди

© JUNG YEON-JE / AFPБиржа Korea Exchange
Биржа Korea Exchange   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2025
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг рақобат ва монополияга қарши курашиш бўйича вазири Иттифоқнинг янги лойиҳаси бошланишини эълон қилди. Кузатувчилар сифатида Ўзбекистон ва Эрон биржаларини таклиф этиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакатлар 2030 йилга бориб умумий биржа товар бозорига эга бўлади. Бу ҳақда Москвада ўтказилган "Россия энергетика ҳафталиги" халқаро форумида ЕИК Рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда ЕОИИга аъзо давлатлар вакилларидан иборат Биржа қўмитаси тузилади. Кузатувчилар сифатида Ўзбекистон ва Эрон биржаларини таклиф этиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирда ЕИКнинг вазифаси кенг рўйхатдаги биржа товарларига нарх кўрсаткичларини шакллантириш бўйича бирлашмада умумий тамойиллар ва ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат эканлигини вазир қўшимча қилди.
© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишЕвразийский Экономический Форум 2024
Евразийский Экономический Форум 2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2025
Евразийский Экономический Форум 2024
"Ёқилғи-энергетика комплексининг барча турдаги товарларини умумий биржа товар бозорига киритиш тўғрисидаги мунозара қайта тикланиши лозим”, — деди Ермолович.
Унинг таъкидлашича, ёқилғи-энергетика комплекси товарларига нарх кўрсаткичларини белгилаш барча аъзо давлатлар миллий иқтисодиётларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Аввалроқ Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач ЕОИИ умумий биржа товар бозори интеграция кун тартибининг барча йўналишларини ўзгартириб юборишини айтган эди.
Диаграмма биржевых индексов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Ўзбекистон экспертлари ягона биржа нарх индикатори тизимини яратмоқда
Янгиликлар лентаси
0