https://sputniknews.uz/20251015/telegram-asos-france-yozishma-kuzatish-qonun-ayb-52704684.html
Франция шахсий ёзишмаларни кузатишни қонунийлаштирмоқчи — Дуров
Франция шахсий ёзишмаларни кузатишни қонунийлаштирмоқчи — Дуров
Sputnik Ўзбекистон
Telegram асосчиси Павел Дуров Францияни тармоқ фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларини кузатишда лоббистик ҳаракатлар қилаётганликда айблади
2025-10-15T10:29+0500
2025-10-15T10:29+0500
2025-10-15T10:59+0500
дунёда
сиёсат
павел дуров
франция
танқид
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0f/52704393_0:227:2186:1457_1920x0_80_0_0_8510a260681dc14b9be2e2766161ad8a.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Telegram асосчиси Павел Дуров Франция ҳукуматини фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларини кузатишни қонунийлаштиришга уринишда айблади. Бу ҳақда у ўзининг шахсий саҳифасида маълум қилди.Унинг айтишига кўра, янги қонунни Франция собиқ ва амалдаги ички ишлар вазирлари – Бруно Ретаё ва Лоран Нунес қонун лойиҳасини очиқчасига қўллаб-қувватлаган, унга президент Эммануэл Макрон бошчилигидаги "Республикачилар" ва "Ренессанс" партиялари овоз берган.Шу билан бирга янги қонун амалдорлар ва полиция ходимлари хабарларини сканерланмайди, улар қулай тарзда кузатувдан озод қилинган. Фақат оддий фуқароларнинг шахсий хабарлар ва фотосуратлари ошкор бўлиши хавфига дуч келади.Аввалроқ тармоқ асосчиси ўзининг саҳифасида Молдовадаги сайлов жараёнлари, уларни цензура қилишга уриниш ҳолатлари ҳақида ёзган эди. Ўша пайтда Франция ҳукумати Павел Дуровни ҳукумат билан “ҳамкорлик” қилишга чақирган. Сўнгги мурожаатида Дуров Telegram мессенжери 12 йилдан буён фаолият юритаётганини таъкидлади ва шу вақт ичида ҳеч қачон ҳеч бир фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ошкор қилинмаганини алоҳида қайд этди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0f/52704393_0:0:1944:1457_1920x0_80_0_0_b4c68c98ad841bbfc4e7a35bb6429857.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
павел дуров шахсий маълумотлар франция telegram танқид макрон ошкорлик шаффофлик жосуслик қонун қонун лойиҳаси pavel durov shaxsiy ma’lumotlar fransiya telegram tanqid makron oshkorlik shaffoflik josuslik qonun qonun loyihasi
павел дуров шахсий маълумотлар франция telegram танқид макрон ошкорлик шаффофлик жосуслик қонун қонун лойиҳаси pavel durov shaxsiy ma’lumotlar fransiya telegram tanqid makron oshkorlik shaffoflik josuslik qonun qonun loyihasi
Франция шахсий ёзишмаларни кузатишни қонунийлаштирмоқчи — Дуров
10:29 15.10.2025 (янгиланди: 10:59 15.10.2025) Янги қонун бу сафар Германиянинг қатъий қарши позицияси туфайли қабул қилинмади.
ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Telegram асосчиси Павел Дуров Франция ҳукуматини фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларини кузатишни қонунийлаштиришга уринишда айблади. Бу ҳақда у ўзининг шахсий саҳифасида
маълум қилди.
Бугун Европа Иттифоқи сизнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқингизни ман қилишига оз қолди. Ҳар бир шахсий хабарни сканерлашга мажбурлайдиган, ҳар бир кишининг телефонини жосуслик воситасига айлантирадиган қонунга овоз бериш режалаштирилган эди. Германияний қатъий қарши позицияси туфайли бу қонун қабул қилинмади, - деб ёзади Дуров.
Унинг айтишига кўра, янги қонунни Франция собиқ ва амалдаги ички ишлар вазирлари – Бруно Ретаё ва Лоран Нунес қонун лойиҳасини очиқчасига қўллаб-қувватлаган, унга президент Эммануэл Макрон бошчилигидаги "Республикачилар" ва "Ренессанс" партиялари овоз берган.
Улар ушбу қонунни "жиноятчиликка қарши кураш" баҳонасида олға сурмоқда, лекин аслида бу қонун оддий фуқароларга қарши қаратилган. Чунки жиноятчилар ўз маълумотларини яшириш учун ВПНдан ёки махсус сайтларданфойдаланиши мумкин, - дейди Дуров.
Шу билан бирга янги қонун амалдорлар ва полиция ходимлари хабарларини сканерланмайди, улар қулай тарзда кузатувдан озод қилинган. Фақат оддий фуқароларнинг шахсий хабарлар ва фотосуратлари ошкор бўлиши хавфига дуч келади.
Аввалроқ тармоқ асосчиси ўзининг саҳифасида Молдовадаги сайлов жараёнлари, уларни цензура қилишга уриниш ҳолатлари ҳақида
ёзган эди. Ўша пайтда Франция ҳукумати Павел Дуровни ҳукумат билан “ҳамкорлик” қилишга чақирган. Сўнгги мурожаатида Дуров Telegram мессенжери 12 йилдан буён фаолият юритаётганини таъкидлади ва шу вақт ичида ҳеч қачон ҳеч бир фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ошкор қилинмаганини алоҳида қайд этди.