Франция компанияси Тошкент тумани учун мастер режа ишлаб чиқади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте открылись новая дорога и развязка
В Ташкенте открылись новая дорога и развязка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2025
Oбуна бўлиш
ОТБ ва “Groupe Huit” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбатда ҳудудлар учун мастер режаларни ишлаб чиқиш ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди
ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳамда Франциянинг “Groupe Huit” компанияси мутахассислари иштирокида Тошкент тумани учун янги мастер режа тайёрлаш масаласини муҳокама қилишди.
Тадбирда ОТБнинг шаҳарсозлик бўйича бош мутахассиси Массимо Петроне ва “Groupe Huit” компаниясининг бош шаҳарсоз мутахассиси Жосс Гиём иштирок этди.
Суҳбатда ҳудудлар учун мастер режалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жумладан, Тошкент тумани бўйича янги мастер режа тайёрлаш, уни пойтахт билан тезкор транспорт орқали боғлаш, шунингдек, Жиззах яқинида “Water Park” қуриш лойиҳаси борасида фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар пилот ҳудуд сифатида Тошкент туманида мастер режа ишлаб чиқишни бошлаш ҳамда ОТБ маблағлари ҳисобидан инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга келишиб олдилар.
Маълумот учун: ОТБнинг техник кўмаги доирасида “Groupe Huit” компанияси вазирликка ҳудудлар бўйича мастер режаларни ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатмоқда. Компания халқаро тажрибадан келиб чиқиб, қонунчиликни такомиллаштириш ва маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш бўйича ҳам ишлар олиб боради.
Министр строительства и жилищно-коммунального хозяйства встретился с министром жилищного, сельского и городского строительства Китая. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2025
Хитой билан шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Янгиликлар лентаси
0