Фарғонада Тинчлик форуми қандай ўтмоқда

© Хокимият Ферганской областиВ Фергане проходит форум мира
В Фергане проходит форум мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2025
Oбуна бўлиш
Форум халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим майдон бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Фарғонада 15-16 октябр кунлари “Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик” форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона тинчлик форуми — бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёни тинчлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик минтақасига айлантириш сиёсатининг амалдаги ифодаси эканлигини таъкидлади.
"Сўнгги тўққиз йил ичида мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари мисли кўрилмаган даражага етди. Президентларимиз очиқ ва прагматик сиёсати, дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш ташаббуслари туфайли Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди", - деди Бозоров.
Анжуманда Марказий Осиё, МДҲ, Осиё, Европа ва Америка мамлакатларидан 300 дан ортиқ иштирокчи, шунингдек, Тожикистоннинг Сўғд ва Қирғиз Республикасининг Боткен вилояти раҳбарлари қатнашмоқда.
Фарғона тинчлик форумида иштирок этаётган БМТ, ЕИ ва ШҲТ вакиллари ушбу тадбир мулоқот, ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ҳамда Фарғона водийсини ривожлантириш учун доимий платформа яратишга хизмат қилишини таъкидлашди.
“Декларациялар мулоқоти” II халқаро форуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
Ўзбекистонда динлараро ҳамжиҳатлик ва виждон эркинлигига бағишланган форум бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0