“Қўрқут ота” халқаро кинофестивалида Юлдуз Ражабова энг яхши актриса деб топилди

© Информационное агентство ДунёНа международном кинофестивале Юлдуз Раджабова была признана "Лучшей актрисой"
На международном кинофестивале Юлдуз Раджабова была признана Лучшей актрисой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Oбуна бўлиш
Туркий халқларнинг “Қўрқут ота” кинофестивали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан фильмлар намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида бўлиб ўтган туркий халқларнинг "Қўрқут ота" халқаро кинофестивалида Юлдуз Ражабова энг яхши актриса деб топилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар бреди.
Фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон ва Венгриядан режиссёрлар, актёрлар ҳамда кино юлдузлари иштирок этди. Тадбир доирасида 50 тадан зиёд бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
Ўзбекистон делегациясига Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев раҳбарлик қилди.
Фестиваль давомида Ўзбекистон кино усталари томонидан суратга олинган "Баҳорни қувиб", "Жадид маърифати", "Вали Ғафуров", "Шамсиқамар", "Гол" ва "Актриса" номли фильмлар тақдим этилди.
Фестиваль якунида энг яхши фильм, режиссёр ва актёр номинацияларида яхшилар аниқланди. "Энг яхши актриса" номинациясида Ўзбекистон вакиласи Юлдуз Ражабова ва туркиялик актриса Мине Доган ғолиб бўлди.
Балет Лазги на сцене Большого театра в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Абдуғаппор Қўчқоров “Дунёнинг ёш балети” халқаро мусобақасида учинчи ўринни эгаллади
Янгиликлар лентаси
0