https://sputniknews.uz/20251013/qochqorov-balet-musobaqa-uch-orin-52652847.html
Абдуғаппор Қўчқоров “Дунёнинг ёш балети” халқаро мусобақасида учинчи ўринни эгаллади
Абдуғаппор Қўчқоров “Дунёнинг ёш балети” халқаро мусобақасида учинчи ўринни эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик балетчи Абдуғаппор Қўчқоров Сочида бўлиб ўтган Юрий Григорович номидаги “Дунёнинг ёш балети” X халқаро танловида учинчи ўринни эгаллади. Мусобақа таниқли хореограф хотирасига бағишланди.
2025-10-13T10:28+0500
2025-10-13T10:28+0500
2025-10-13T11:09+0500
ўзбекистон
маданият
танлов
сочи
россия
артистлар
балет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0b/38771905_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_b15d622c3a67bd35763c639900b3eec1.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Сочида бўлиб ўтган Юрий Григорович номидаги “Дунёнинг ёш балети” X халқаро танловида ўзбекистонлик балетчи Абдуғаппор Қўчқоров учинчи ўринни эгаллади.Юбилей танлови ўзининг асосчиси ва доимий бадиий раҳбари, таниқли хореограф, СССР халқ артисти Юрий Григорович хотирасига бағишланди. Григорович 2025 йил 19 май куни 99 ёшида вафот этган эди.Танлов дастури академик балет классикаси, халқ рақси ва замонавий хореографияни ўз ичига олди. Барча иштирокчилар учта мураккаб турда ўз маҳоратини намоён қилди.Қизлар ўртасидаги катта гуруҳда барча мукофотлар россиялик иштирокчиларга насиб этган бўлса, эркаклар ўртасида биринчи ўринни россиялик Денис Мазанов, иккинчини қозоғистонлик Ақил Жуаз, учинчини эса ўзбекистонлик Абдуғаппор Қўчқоров қўлга киритди.
https://sputniknews.uz/20250924/russia-tashkent-sanat-olami-karvon-video-52199194.html
ўзбекистон
сочи
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0b/38771905_619:219:2754:1820_1920x0_80_0_0_b10a9526cddaf8ddd9f1bd777449897a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон балети, абдуғаппор қўчқоров, дунёнинг ёш балети, сочи, халқаро танлов, балет мусобақаси, юрий григорович, ўзбекистонлик ижрочи, балет санъати, россия, тасс, мусобака, узбекистонли балетчи, абдугаппор кўчкоров
ўзбекистон балети, абдуғаппор қўчқоров, дунёнинг ёш балети, сочи, халқаро танлов, балет мусобақаси, юрий григорович, ўзбекистонлик ижрочи, балет санъати, россия, тасс, мусобака, узбекистонли балетчи, абдугаппор кўчкоров
Абдуғаппор Қўчқоров “Дунёнинг ёш балети” халқаро мусобақасида учинчи ўринни эгаллади
10:28 13.10.2025 (янгиланди: 11:09 13.10.2025) Абдуғаппор Қўчқоров халқаро балет танловида учинчи ўринни эгаллади. Танлов академик балет, халқ рақси ва замонавий хореография йўналишларини қамраб олди.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Сочида бўлиб ўтган Юрий Григорович номидаги “Дунёнинг ёш балети” X халқаро танловида ўзбекистонлик балетчи Абдуғаппор Қўчқоров учинчи ўринни
эгаллади. Юбилей танлови ўзининг асосчиси ва доимий бадиий раҳбари, таниқли хореограф, СССР халқ артисти Юрий Григорович хотирасига бағишланди. Григорович 2025 йил 19 май куни 99 ёшида вафот этган эди.
Бу йилги танловда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Бразилия, Болгария, Словения, Жанубий Корея, Япония, Парагвай, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган ёш балет усталари иштирок этди. Мусобақа икки ёш тоифасида — кичик ва катта гуруҳларда ўтказилди.
Танлов дастури академик балет классикаси, халқ рақси ва замонавий хореографияни ўз ичига олди. Барча иштирокчилар учта мураккаб турда ўз маҳоратини намоён қилди.
Қизлар ўртасидаги катта гуруҳда барча мукофотлар россиялик иштирокчиларга насиб этган бўлса, эркаклар ўртасида биринчи ўринни россиялик Денис Мазанов, иккинчини қозоғистонлик Ақил Жуаз, учинчини эса ўзбекистонлик Абдуғаппор Қўчқоров қўлга киритди.