https://sputniknews.uz/20251014/xizmat-itlari-patrul-52698152.html
Жамоат жойларида хизмат итлари патрул ишларини бошлади
Жамоат жойларида хизмат итлари патрул ишларини бошлади
Sputnik Ўзбекистон
ИИВ ва Миллий гвардия жамоат жойларида хизмат итларидан фойдаланиш тартибини белгилади. Итлар хавфсизлик ва гиёҳвандликка қарши курашда фойдаланилади.
2025-10-14T18:18+0500
2025-10-14T18:18+0500
2025-10-14T18:18+0500
ўзбекистон
иив
миллий гвардия
миллий кинология маркази
гиёҳванд моддаларга қарши
жиноятчилик
тошкент
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0e/52698866_0:0:2955:1663_1920x0_80_0_0_3e0bb4c1c62b11a71c09edd998c7f488.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. ИИВ ҳамда Миллий гвардия томонидан жамоат жойларида хизмат итларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи қўшма қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Мазкур қарорга мувофиқ, дастлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жойлашган жамоат жойларида хизмат итлари билан биргаликда патруль нарядлари тажриба-синов тариқасида фаолият бошлади. Хизмат итлари ёрдами жиноятларнинг олдини олишда, хусусан, фуқароларга ёки ходимларга ҳужум уюштириш ҳолатларини бартараф этишда, жиноят содир этгандан кейин яширинаётган шахсларни аниқлаш ва ушлашда, шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг қочишга уриниши ёки атрофдагиларга зарар етказиш эҳтимоли мавжуд вазиятларда қўлланилади.
https://sputniknews.uz/20240308/bu-ishda-mehr-muhabbatsiz-ishlab-bolmaydi-kinolog-42847410.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0e/52698866_226:0:2955:2047_1920x0_80_0_0_8168a27aa18e98dafb38e87ed2d02403.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иив, миллий гвардия, хизмат итлари, тошкент, нукус, патруль нарядлари, хавфсизлик, жамоат жойлари, вольер, гиёҳвандлик воситалари, профилактика, кинология, қарор, ички ишлар вазирлиги, итлар, психотроп воситалари
иив, миллий гвардия, хизмат итлари, тошкент, нукус, патруль нарядлари, хавфсизлик, жамоат жойлари, вольер, гиёҳвандлик воситалари, профилактика, кинология, қарор, ички ишлар вазирлиги, итлар, психотроп воситалари
Жамоат жойларида хизмат итлари патрул ишларини бошлади
Хизмат итларидан хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорларда гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида фойдаланилади
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. ИИВ ҳамда Миллий гвардия томонидан жамоат жойларида хизмат итларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи қўшма қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар хокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Мазкур қарорга мувофиқ, дастлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жойлашган жамоат жойларида хизмат итлари билан биргаликда патруль нарядлари тажриба-синов тариқасида фаолият бошлади.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Кинология бўлими ходимлари “Tashkent City Mall” савдо мажмуаси, “City Park”, “Dream Park” ва “Magic City” кўнгилочар масканларида хизмат фаолиятини олиб бормоқда.
Хизмат итлари ёрдами жиноятларнинг олдини олишда, хусусан, фуқароларга ёки ходимларга ҳужум уюштириш ҳолатларини бартараф этишда, жиноят содир этгандан кейин яширинаётган шахсларни аниқлаш ва ушлашда, шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг қочишга уриниши ёки атрофдагиларга зарар етказиш эҳтимоли мавжуд вазиятларда қўлланилади.
Қарорга мувофиқ, жониворларнинг хизмат давомийлиги об-ҳаво ҳарорати +30°C дан юқори ёки +1°C дан паст бўлган пайтларда 4 соатдан ошмаслиги белгиланган.