Мирзиёев Бирлашган кураш дунёси раҳбарини "Дўстлик" ордени билан тақдирлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент встретился с главой UWW
Президент встретился с главой UWW - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ва Лалович учрашувида спорт инфратузилмаси, Минтақавий кураш академиясини ташкил этиш ва ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган кураш дунёси (UWW) раҳбари Ненад Лаловични “Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Лалович оммавий спорт ва яккакурашни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бу орденга лойиқ кўрилган.
Учрашувда Ўзбекистонда яккакураш спорт турларини ривожлантириш, оммавий спортни қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ненад Лалович Янги Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий инфратузилмани яратиш ва ёшларни спорт ҳаракатига жалб этиш борасидаги ишларга юқори баҳо берди.
Томонлар мамлакатда халқаро мусобақалар ва чемпионатлар ўтказиш, Минтақавий кураш академиясини ташкил этиш ҳамда спорт тиббиёти, диетологияси ва психологияси соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишдилар.
Президент болалар ва ёшлар ўртасида яккакураш спорт турларини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни тайёрлашнинг замонавий тизимини жорий этиш ва спорт инфратузилмасини янада яхшилаш муҳимлигини таъкидлади.
Во время визита президента UWW в НОК Узбекистана обсуждалось сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Ўзбекистон ва UWW спортдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда
Янгиликлар лентаси
0