Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ Божхона кодексига ўзгартириш киритилади

© Sputnik / Ертай СарбасовФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Oбуна бўлиш
Тайёргарликнинг сўнгги босқичида бўлган ЕОИИ Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар тўплами бизнес ҳамжамиятининг таклифларини акс эттиради.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) Божхона кодексига киритилган тузатиш ва ўзгартиришлар тўплами тайёргарликнинг сўнгги босқичида. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) божхона ҳамкорлиги бўйича ҳайъат аъзоси (вазир) Руслан Давидов Евроосиё логистика куни тадбирида маълум қилди, дея хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
“Навигация тамғаларини жорий этиш, божхона транзитининг ягона тизими тўғрисидаги битимни амалга ошириш ЕОИИ ҳудуди бўйлаб ташишни ривожлантиришга ёрдам берадиган муҳим қадамлардир”, - деди ЕИК вазири.
Давидовнинг сўзларига кўра, тайёргарликнинг сўнгги босқичида бўлган ЕОИИ Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар тўплами бизнес ҳамжамиятининг таклифларини акс эттиради ва ЕОИИ логистика салоҳиятини ошириш учун нормаларни ўз ичига олади.
Улар орасида – контейнерларни декларациялашни бекор қилиш, электрон ҳужжатларни қўллашни кенгайтириш, каботаж ва контрайлер ташишни тартибга солиш.
“Ўтиш пунктларида рақамли технологиялардан фойдаланиш божхона чегараси орқали ўтаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни тезда қайта ишлашга ва назорат тартиб-таомиллари вақтини қисқартириш орқали бундай ҳаракатланиш ҳажмини сезиларли даражада оширишга имкон беради”, - деди у.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ эксперт ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришди
Янгиликлар лентаси
0