Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павильони олтин медаль олди

© Телеграм канал С.МирзиёевойНа выставке в Японии Узбекистан был удостоен высшей награды.
На выставке в Японии Узбекистан был удостоен высшей награды. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Oбуна бўлиш
EXPO 2025 Osaka кўргазмасида Ўзбекистон павильони анъана ва инновациялар уйғунлигини намоён этган концепцияси билан олтин медалга лойиқ деб топилди
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Японияда ўтказилаётган "EXPO 2025 Osaka, Kansai, Japan" бутунжаҳон кўргазмаси доирасида Ўзбекистон павильони ўз йўналиши бўйича энг юқори мукофот — "Мавзуни энг яхши очиб берганлик учун" номинациясида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда президентнинг ижтимоий соҳа ва коммуникациялар масалалари бўйича маслаҳатчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

“Биз тақдим этган "Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория" концепцияси анъана ва инновация уйғунлигини ифода этди. Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди. Барчани руҳлантирган профессионаллик ва ишонч учун бутун жамоага ҳамда халқаро ҳамкорларимизга миннатдорлик билдираман”, — деб ёзди Мирзиёева ўз Telegram-каналида.

Шунингдек, Мирзиёева тақдим этилган концепция анъана ва инновациялар уйғунлигини ифода этганини, ҳамда бу ғоя жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берганини таъкидлади.
EXPO 2025 кўргазмаси 13 апрелдан 13 октябргача Осака шаҳридаги Юмешима оролида бўлиб ўтмоқда. Тадбирнинг бош мавзуси — “Келажак жамиятини яратиш” (Designing Future Society for Our Lives) бўлиб, у соғлом ҳаёт, инсон салоҳиятини ривожлантириш ва инновация орқали дунёни бирлаштириш ғояларини қамраб олади.
Кўргазмада 160 тадан зиёд мамлакат иштирок этмоқда. Ташкилотчиларнинг баҳолашича, EXPO 2025 Япония ва Осака минтақаси учун тахминан 13 миллиард доллар миқдорида иқтисодий самара келтиради.
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлиги учун янги имкониятлар
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2025
Ўзбекистон делегацияси Японияда Умумжаҳон кўргазмасида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0