https://sputniknews.uz/20251013/imtiyoz-pensiya-tartib-52672419.html
Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш бўйича янги тартиб жорий этилди
Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш бўйича янги тартиб жорий этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи касблар ва ишлаб чиқаришлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тартибини белгилаб берувчи низомни тасдиқлади.
2025-10-13T17:45+0500
2025-10-13T17:45+0500
2025-10-13T17:45+0500
ўзбекистон
жамият
нафақа
имтиёз
янги қонун
лавозим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0e/51230758_0:69:2446:1445_1920x0_80_0_0_8f95d4cb75de15f85567d5eb5078472c.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисида ”ги низом тасдиқланди.Низом, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатларни тақдим этишда ягона талабларни белгилайди. Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва иш берувчига тақдим қилиш учун Комиссия қуйидагиларни текширади, жумладан: Текшириш вақтида аниқланган меҳнат шароитларининг белгиланган меъёрларга нисбатан бузилиши ҳолатлари ва камчиликлар аттестация ўтказилишига қадар бартараф этилади.
https://sputniknews.uz/20250910/uzbekistan-pensiya-yosh-51877992.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0e/51230758_0:0:2446:1836_1920x0_80_0_0_a46c933dfb3c4183278ae174639a40dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
имтиёзли пенсия, ҳукумат қарори, пенсия рўйхати, зарарли ишлаб чиқариш, хавфли касблар, меҳнат шароити, рўйхатга ўзгартириш, пенсия тартиби, низом, комиссия, меҳнат муҳофазаси, нафақа, имтиёзли нафака, нафака, имтиёзли нафақа
имтиёзли пенсия, ҳукумат қарори, пенсия рўйхати, зарарли ишлаб чиқариш, хавфли касблар, меҳнат шароити, рўйхатга ўзгартириш, пенсия тартиби, низом, комиссия, меҳнат муҳофазаси, нафақа, имтиёзли нафака, нафака, имтиёзли нафақа
Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш бўйича янги тартиб жорий этилди
Ҳукумат имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи касб ва ишлаб чиқаришлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тартибини тасдиқлади
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисида ”ги
низом тасдиқланди.
Низом, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатларни тақдим этишда ягона талабларни белгилайди.
Зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни Рўйхатга киритиш зарурати ҳақидаги ходимларнинг таклифлари икки нусхада тайёрланиб, иш берувчи ҳамда корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига юборилади.
Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва иш берувчига тақдим қилиш учун Комиссия қуйидагиларни текширади, жумладан:
иш жойининг режаси ишлаб чиқаришлар, ишлар ва ускуналар жойлашган корхонанинг бош лойиҳасига мослигини;
технологик жараёнга, ускуналарни ишлатиш бўйича қоидаларга риоя этилганини, жиҳозлар, асбоблар ва ускуналар созлигини;
жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва яроқлилиги, ҳимоя кийимининг мавжудлиги ва мослигини;
Текшириш вақтида аниқланган меҳнат шароитларининг белгиланган меъёрларга нисбатан бузилиши ҳолатлари ва камчиликлар аттестация ўтказилишига қадар бартараф этилади.