Докторантура ва бошқа илмий тадқиқот йўналишларига қабул квотаси тасдиқланди

© РИА Новости / Виталий БелоусовСтуденты в учебной аудитории
Студенты в учебной аудитории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2025
Oбуна бўлиш
Барча йўналишларга 5300 та квота ажратилган. Шундан 4094 таси таянч докторантура, 714 таси докторантурага берилади.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. 2026 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага илмий кадрларни тайёрлаш бўйича қабул квотаси тасдиқланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш агентлиги хабар қилди.
Мазкур йўналишлардаги таълим илмий ташкилот ва таълим муассасаларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Юқоридаги барча йўналишларга 5300 та квота ажратилган. Шундан 4094 таси таянч докторантура, 714 таси докторантура, 398 таси стажёр-тадқиқотчи йўналишларига берилади. Ўз навбатида мақсадли докторантурага (DSc ва PhD) 76 та ўрин ажратилади.
Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари ва стажёр-тадқиқотчилик учун ҳужжатлар қабули 2025 йил 5 ноябргача давом этади.
В учебной аудитории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2025
Ўзбекистон олийгоҳларида магистратура учун қўшимча қабул эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0