Ўзбекистон Евроосиё киноакадемияси ташаббусини маъқуллади

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишНикита Михалков
Никита Михалков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2025
Oбуна бўлиш
"Бриллиант капалак" кино мукофоти ташаббусини ўндан ортиқ давлатлар қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. 24 ноябрь куни Москвада биринчи маротаба Евроосиё киноакадемияси тақдим этган “Бриллиант бабочка” (Бриллиант капалак) кинопремияси тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Ҳозиргача 10 дан ортиқ давлат — жумладан, Беларусь, Венесуэла, Вьетнам, Эрон, Қирғизистон, Куба, Покистон, Сейшел ороллари, Сербия, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон — анъанавий маданий ва тарихий қадриятларни асраш ҳамда Евроосиё киноакадемияси ва “Бриллиант бабочка” кинопремияси ғоясини қўллаб-қувватлаган.
Россия Федерацияси Маданият вазирлиги ва Россия маданият жамғармаси мукофот таъсисчилари бўлишди. Евроосиё киноакадемияси давлатлар ўртасида қўшма фильмлар ишлаб чиқариш, тажриба алмашиш ва анъанавий қадриятларни тарғиб этиш учун янги имкониятлар яратади.
Россиялик режисёр ва кинопремия ташаббускори Никита Михалков таъкидлаганидек, Евроосиё киноакадемияси “кинематографнинг инсоният ҳаётидаги аҳамиятини мустаҳкамлайди ва фақат ҳақиқий, ватан ва халқ муҳаббати билан суғорилган фильмлар”ни рағбатлантиради.
Баходир Юлдашев
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2025
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади
Янгиликлар лентаси
0