Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади

© Министерство культуры Республики УзбекистанаБаходир Юлдашев
Баходир Юлдашев
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2025
Oбуна бўлиш
Режиссура ва драматургия соҳаларида фаол ижод қилаётган режиссёр ва драматурглар долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун бу мукофотга эга чиқиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати қарори билан “Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот тўғрисида” ҳамда “Ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот тўғрисида”ги низомлар тасдиқланди.
Низомларга кўра, мукофот ғолибларини аниқлаш учун ҳар 2 йилда 1 маротаба танлов ўтказилади.
Мукофотлар билан режиссура ва драматургия соҳаларида фаол ижод қилаётган режиссёр ва драматурглар театрлар репертуарини долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.
Ғолибларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 баробари миқдорида (63 550 000 сўм) 1 марталик пул мукофоти ҳамда диплом ва статуэткалар берилади.
Ижодкорларни мукофотлар билан тақдирлаш бўйича таклифлар тегишли ташкилотлар томонидан Маданият вазирлигига тақдим этилади.
Маданият вазирлиги номзодлар бўйича таклифларни кўриб чиқиб, танлов ўтказилаётган йилнинг 1 февралигача тегишли комиссияга тақдим этади.
Комиссия 1 мартгача номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ҳар бир мукофот бўйича энг муносиб 1 нафардан номзод бўйича якуний қарор қабул қилади.
Мукофотлар 27 март – Халқаро театр куни арафасида Ўзбекистон маданият вазири ёки унинг тегишли ўринбосари томонидан тантанали тарзда топширилади.
Янгиликлар лентаси
0