Ҳиндистон Афғонистондаги элчихонасини қайта очмоқда

© Официальный сайт МИД ИндииИндия возобновляет дипломатическую деятельность в Афганистане
Индия возобновляет дипломатическую деятельность в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2025
Oбуна бўлиш
Тўрт йиллик танаффусдан сўнг Деҳли Кобулдаги элчихонаси фаолиятини қайта тикламоқда.
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Афғонистон вазири Амир Хон Муттақий билан учрашувда мамлакат Кобулда элчихонасини қайта очишини маълум қилди. Бу ҳақда маълумот Ҳиндистон ТИВ расмий сайтида эълон қилинган.
"Бугун Кобулдаги техник миссия мақоми Ҳиндистон элчихонаси даражасига кўтарилганини эълон қилишдан мамнунман," - деди Жайшанкар.
У Деҳли Афғонистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишонтирди. Унинг қўшимча қилишича, мамлакатлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик Афғонистоннинг ривожланишига ҳам, минтақавий барқарорликка ҳам ҳисса қўшади.
Май ойида Покистон Афғонистон билан муносабатлар даражасини ошириш ва Кобулга элчи тайинлашга қарор қилди. Бунгача Кобулга Хитой, БАА ва Ўзбекистон элчилари тайинланганди.
Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
Ўзбекистон Москвадаги Афғонистон бўйича маслаҳатлашувда иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0