Европа Иттифоқи чегараларида кириш тартиби ўзгаради

© Fotolia / Grecaud PaulФлаги Евросоюза напротив здания Европейской комиссии в Брюсселе
Флаги Евросоюза напротив здания Европейской комиссии в Брюсселе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2025
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи чегараларида тизим ўзгаради — паспортга муҳр босиш амалиёти ўрнига янги рақамли кириш-чиқиш тизими жорий этилади. У фуқаролар маълумотларини электрон тарзда қайд этади
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Европа Иттифоқи (ЕИ) 2025 йил 12 октябрдан ташқи чегараларда янги рақамли назорат тизими — Ягона кириш-чиқиш тизими (EES)ни жорий этишни бошлайди. Бу ҳақда маълумот ЕИ расмий сайтида эълон қилинди.
Янги тизим паспортларга муҳр босиш амалиётини бекор қилади. Эндиликда учинчи давлатлар, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг Европа Иттифоқига кириш ва чиқиш ҳолатлари электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади.
ЕИга биринчи марта кириш ёки чиқиш пайтида чет эллик фуқароларнинг фотосуратлари ва бармоқ излари олинади. Бу чора чегарадаги назоратни кучайтириш ҳамда қоидабузарликларга қарши кураш самарадорлигини оширишни мақсад қилади.
ЕИ мамлакатлари тизимни олти ой давомида босқичма-босқич жорий этади. Янги механизм ЕИ фуқароси бўлмаган шахсларнинг 180 кунлик даврдаги 90 кунлик қисқа муддатли сафарларини аниқ ҳисобга олиш имконини беради.
Загранпаспорт гражданина Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Реадмиссия қилинган фуқароларга хорижга чиқиш паспорти берилади – истиснолар белгиланди
Янгиликлар лентаси
0