Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Венесуэла мухолифатчиси Мария Мачадога берилди

© AP Photo / Ariana CubillosМария Корина Мачадо
Мария Корина Мачадо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Oбуна бўлиш
2025 йилда Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиси Мария Корина Мачадога топширилади. У демократик ҳуқуқлар ва демократияга тинч ўтиш учун кураши билан танилган
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. 2025 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиси Мария Корина Мачадога топширилади. Бу ҳақда Нобель қўмитаси хабар берди.
Қўмита унинг "Венесуэла халқининг демократик ҳуқуқлари ва диктатурадан демократияга тинч йўл билан ўтиш учун тинимсиз курашини" қайд этди.
Мачадо 1967 йилда Каракасда туғилган. У католик коллежида ўқиган ва 1990 йилда католик университетида саноат муҳандиси дипломини олган.
2010 йилда Венесуэла Миллий Ассамблеясига сайланган, икки йилдан сўнг "Vente Venezuela" мухолифат ҳаракатига асос солган ва унга раҳбарлик қилган.
2014 йилда у ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этган ва шу йили давлат тўнтариши ҳамда президент Николас Мадурога суиқасд уринишида айбланиб судга тортилган. Суд қарорига кўра, унга маълум муддатга давлат лавозимларини эгаллаш тақиқланган.
2024 йилда Венесуэлада президентлик сайловлари бўлиб ўтди, унда амалдаги давлат раҳбари Николас Мадуро 51,95 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Мачадо сайловда номзод сифатида иштирок этмади, у 43,18% овоз олган Эдмундо Гонсалесни қўллаб-қувватлади.
Бир қатор давлатлар, жумладан, АҚШ ҳам Мадуронинг қайта сайланишини тан олмади. Россия, Хитой, Боливия, Куба, Эрон ва бошқа давлатлар уни ғалаба билан табриклади.
Нобелевский комитет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2024
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япония уюшмасига берилди
Янгиликлар лентаси
0