https://sputniknews.uz/20241011/tinchlik-boyicha-nobel-mukofoti-46087452.html
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япония уюшмасига берилди
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япония уюшмасига берилди
Sputnik Ўзбекистон
Тинчлик бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Япониянинг “Nihon Hidankyo” жамоат ташкилотига берилди. Nihon Hidankyo” – Японияга атом бомбаси ҳужумида омон қолганлар жамоат ташкилоти 1956 йилда ташкил қилинган. Ташкилотнинг асосий мақсади – ядровий бомбардимондан зарар кўрганларга ёрдам бериш ва дунё давлатларини ядровий қуролдан воз кечишга кўндириш."Nihon Hidankyo"нинг 84 ёшли раҳбари Суэйчи Кидо ушбу мукофот уларнинг узоқ йиллик фаолиятининг эътирофи эканини таъкидлади.
2024-10-11T20:07+0500
2024-10-11T20:07+0500
2024-10-11T20:07+0500
япония
ақш
мукофот
дунё янгиликлари
дунёда
нобел мукофоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46087571_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_a40f5f879b228dec351deb8f02c6718d.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Тинчлик бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Япониянинг “Nihon Hidankyo” жамоат ташкилотига берилди. Бу ҳақида Нобель қўмитаси баёнотида айтиб ўтилган. “Nihon Hidankyo” – Японияга атом бомбаси ҳужумида омон қолганлар жамоат ташкилоти 1956 йилда ташкил қилинган. Ташкилотнинг асосий мақсади – ядровий бомбардимондан зарар кўрганларга ёрдам бериш ва дунё давлатларини ядровий қуролдан воз кечишга кўндириш."Nihon Hidankyo"нинг 84 ёшли раҳбари Суэйчи Кидо ушбу мукофот уларнинг узоқ йиллик фаолиятининг эътирофи эканини таъкидлади. Ундан ташқари, уюшма раҳбари АҚШ узоқ вақтдан бери уларга босим ўтказиб келаётгани ва Япония ҳукумати ҳам уларга ҳеч қандай ёрдам бермаётгани ҳақида гапирди.Уюшма раиси, шунингдек, 2017 йилда Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг қабул қилиниши асосан “Nihon Hidankyo” ташкилотининг фаолияти туфайли амалга ошганига ишонч билдирди.Хиросима ва Нагасакига ташланган бомбанинг портлаши оқибатида бир кунда 70 мингдан 100 минггача одам ҳалок бўлган, 1945 йил охирига келиб жароҳатлари ва радиация туфайли қурбонлар сони 140 мингга етган. 2023 йилда эса атом бомбаси қурбонлар сони 350 мингдан ошган.
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46087571_17:0:2748:2048_1920x0_80_0_0_7698c8e9421730d6149636f06fed17ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тинчлик бўйича нобель мукофоти nihon hidankyo япония
тинчлик бўйича нобель мукофоти nihon hidankyo япония
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япония уюшмасига берилди
Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олган Япония ташкилоти АҚШ узоқ вақтдан бери уларга босим ўтказиб келгани ҳақида айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Тинчлик бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Япониянинг “Nihon Hidankyo” жамоат ташкилотига берилди. Бу ҳақида Нобель қўмитаси баёнотида айтиб ўтилган.
"Дунёни ядровий қуролдан холи қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва ядро қуролидан бошқа ҳеч қачон фойдаланиш керак эмаслигини намойиш қилгани учун", - дейилади баёнотда.
“Nihon Hidankyo” – Японияга атом бомбаси ҳужумида омон қолганлар жамоат ташкилоти 1956 йилда ташкил қилинган. Ташкилотнинг асосий мақсади – ядровий бомбардимондан зарар кўрганларга ёрдам бериш ва дунё давлатларини ядровий қуролдан воз кечишга кўндириш.
"Nihon Hidankyo"нинг 84 ёшли раҳбари Суэйчи Кидо ушбу мукофот уларнинг узоқ йиллик фаолиятининг эътирофи эканини таъкидлади.
“Ўйлайманки, бу мукофот бизнинг узоқ йиллик фаолиятимиз эътирофи. Кўз олдимда, ҳозир оламдан ўтиб кетган, ушбу уюшмани ташкил қилган катта ёшли сафдошларим гавдаланмоқда. Улар атом бомбаси қурбонлари сони ошмаслигига умид қилиб ушбу уюшмани ташкил қилган эди", - деди Кидо.
Ундан ташқари, уюшма раҳбари АҚШ узоқ вақтдан бери уларга босим ўтказиб келаётгани ва Япония ҳукумати ҳам уларга ҳеч қандай ёрдам бермаётгани ҳақида гапирди.
"Хиросима ва Нагасакидаги ғайриинсоний хатти-ҳаракатлардан сўнг биз узоқ вақт давомида Америка Қўшма Штатлари зулми остида қолдик ва Япония ҳукумати томондан ҳам унутилдик”, - деди Кидо ўз нутқида.
Уюшма раиси, шунингдек, 2017 йилда Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг қабул қилиниши асосан “Nihon Hidankyo” ташкилотининг фаолияти туфайли амалга ошганига ишонч билдирди.
Хиросима ва Нагасакига ташланган бомбанинг портлаши оқибатида бир кунда 70 мингдан 100 минггача одам ҳалок бўлган, 1945 йил охирига келиб жароҳатлари ва радиация туфайли қурбонлар сони 140 мингга етган. 2023 йилда эса атом бомбаси қурбонлар сони 350 мингдан ошган.