Путин Душанбедаги МДҲ саммитида нуқт сўзлади – асосий баёнотлар

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик масалалари ва лойиҳаси тайёрланган ҳужжатлар ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Душанбедаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Ўз нутқида Россия раҳбари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик масалаларга тўхталди.
Асосий фикрлар:
Россиянинг МДҲ давлатлари билан товар айланмаси 2024 йилда 7% га, 112 млрд долларгача ўсди;
МДҲда деярли барча ўзаро ҳисоб-китоблар энди миллий валюталарда амалга оширилмоқда. 2025 йил I ярмида уларнинг улуши 96% га етди.
ЕОИИ эшиклари доим очиқ;
ШҲТга МДҲда кузатувчи мақоми бериш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси тайёрланди;
Россия МДҲ+ форматида фаолиятни йўлга қўйишни маъқуллайди;
МДҲда раислик вазифаси 2026 йилда Туркманистонга ўтади.
Путин МДҲ давлатлари раҳбарларини йил охирида Санкт-Петебургда ташкилотнинг норасмий саммитига таклиф қилди.
Россия раҳбари мамлакатлар МДҲ каби майдонни сақлаб қолишга эришгани муҳимлигини қайд этди.

“Ўйлайманки, энг асосийси шундан иборатки, биз МДҲ каби майдонни нафақат мулоқот учун, балки ҳам умумий бозор, ҳам умумий гуманитар майдон сифатида сақлаб қолишга эришдик”, - деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ 30 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида нуфузли минтақавий ва интеграция бирлашмаси сифатида ном қозонди.
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ доирасида Марказий Осиё учун ҳамкорлик имкониятлари мавжуд – Путин
Янгиликлар лентаси
0