ЕОИИ доирасида Марказий Осиё учун ҳамкорлик имкониятлари мавжуд – Путин
ЕОИИ доирасида Марказий Осиё учун ҳамкорлик имкониятлари мавжуд – Путин
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) тўлақонли аъзо бўлмаган Марказий Осиё мамлакатлари учун иттифоқ доирасида ҳамкорлик имкониятларини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) тўлақонли аъзо бўлмаган Марказий Осиё мамлакатлари учун иттифоқ доирасида ҳамкорлик имкониятларини маълум қилди.Россия раҳбари мисол сифатида Евроосиё барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун бир миллиард доллардан зиёд маблағ ажратганини эслатди.Россия раҳбарининг қўшимча қилишича, Евроосиё тараққиёт банки аллақачон Марказий Осиёда 8,7 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштирган."Бу халқаро молиявий тузилмалар йўналиши бўйича минтақаларга ажратилган барча маблағларнинг учдан биридан кўпроғидир", - деб таъкидлади Путин.
Россия раҳбари мисол сифатида Евроосиё барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси МО давлатлари иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун бир млрд доллардан зиёд маблағ ажратганини эслатди.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) тўлақонли аъзо бўлмаган Марказий Осиё мамлакатлари учун иттифоқ доирасида ҳамкорлик имкониятларини маълум қилди.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик учун мавжуд имкониятларни таъкидлайман. Ҳатто унга тўлақонли аъзо бўлмаган мамлакатлар учун”, - деди Путин Душанбедаги “Марказий Осиё – Россия” саммитида нутқ сўзлаётиб.
Россия раҳбари мисол сифатида Евроосиё барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун бир миллиард доллардан зиёд маблағ ажратганини эслатди.
"Ушбу маблағлар миллий бюджетлар ва тўлов балансларининг барқарорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш учун ишлатилиши мумкин", - деб тушунтирди у.
"Бу халқаро молиявий тузилмалар йўналиши бўйича минтақаларга ажратилган барча маблағларнинг учдан биридан кўпроғидир", - деб таъкидлади Путин.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.